I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Нақд пул кассага қаердан келади?


Download 5.64 Mb.
bet25/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Нақд пул кассага қаердан келади?
Агар юридик шахслар билан барча ҳисоб-китоблар нақд пулсиз шаклда амалга оширилса, корхона кассасида нақд пул қандай пайдо бўлиши мумкин? Жавоб қуйидагича. Корхона кассасига нақд пуллар:

    • банк кассасидан - банк чеки асосида;

    • аҳолига товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш натижасида олинган нақд пул тушуми шаклида;

    • корхона кассасига бошқа нақд пул тушумлари шаклида келиб тушиши мумкин.

Банкдан нақд пул олиниши
Биз банкдан нақд пул маблағларини ўз ҳисобрақамимиздан олишимиз мумкин. Ушбу маблағлар ҳар доим маълум бир мақсадлар учун берилади, яъни, уларни биз нима мақсадда олган бўлсак, фақат ўша мақсадлар учунгина ишлатишимиз мумкин. Масалан, агар биз нақд пул маблағларини иш ҳақини тўлаш мақсадида олган бўлсак, ушбу нақд пулга канцелярия товарларини сотиб ололмаймиз ёки ходимга хизмат сафари учун тўлай олмаймиз. Маблағларнинг нима мақсадда олинаётгани биз расмийлаштирадиган ва банкка олиб борадиган чекда албатта кўрсатилади.
Биз чекларини қирқиб оладиган чек дафтарчасини бизга хизмат кўрсатувчи асосий ҳисобрақамимиз очилган банк беради. Агар чек нотўғри тўлдирилган бўлса ёки унда тузатиш ёки ўчириб ёзишлар бўлса ёхуд банкда директор ёки бухгалтер имзосининг ҳақиқийлиги бўйича шубҳа уйғонса, банк бу ҳужжатни ижро учун қабул қилмайди. Бундай ҳолатда барча камчиликларни тузатиб, чекни қайтадан тақдим этиш зарур бўлади.
Чек:

Чекнинг орқа томони:

Корхона кассасига нақд пул маблағлари келиб тушганда кирим касса ордери расмийлаштирилади. У бухгалтерия хизмати раҳбари (кўпинча бу бош бухгалтер бўлади) ва кассир томонидан имзоланади, кассир муҳри (штампи) билан тасдиқланади.


Тушумни нақд пулда олдик
Аҳолидан нақд пулни қабул қилишда онлайн назорат-касса машиналари (НКМ) қўлланади. Бунда корхоналар харидорга ундан нақд пул қабул қилинганини тасдиқловчи онлайн НКМ - чек беришлари шарт. Низом буйича 2022 йил 01 январгача барча тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишлари шарт.
Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда: уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади (ЎзР АВ томонидан 06.09.2019 йилда 5813-сон)
Кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга.
Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан: тақдим қилинган харид чекида (кейинги ўринларда — чек) товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлганда қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси, шунингдек QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади. Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди. Маълумотларни операторга реал вақт режимида етказиб беришнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда чеклар оффлайн режимида берилиши мумкин. Бунда маълумотлар операторга 24 соат мобайнида узатилиши шарт. Тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.
Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланмасдан товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали чек тақдим этмаслик ёки фискал белгига эга бўлмаган чекларни тақдим қилиш — фискал хотирали назорат-касса машиналарини ёки ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик деб баҳоланади
ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. СК нинг 221- моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.





Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling