I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Қуйидагилар қайта баҳоланмайди
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чет эл валютасида айрим операцияларни амалга ошириш саналарининг РЎЙХАТИ
Қуйидагилар қайта баҳоланмайди:а) хўжалик юритувчи субъектнинг чет эл валютасига харид қилинган асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захиралари; б) хўжалик юритувчи субъект, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона устав сармоясининг миқдорлари ва муассислари (иштирокчилари) улушларининг нисбати; в) устав капиталига ва акцияларга инвестициялар. Ҳосил бўлган курс фарқи хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилади. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун кўрсатилган сўмдаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санада Марказий банк курси бўйича амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун чет эл валютасида айрим операцияларни содир этиш саналари мазкур 22-БҲМCга иловада келтирилган: Чет эл валютасида айрим операцияларни амалга ошириш саналарининг РЎЙХАТИ
Молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисобдан чиқарилган мусбат курс фарқи 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади ва даромад (фойда) солиғи бўйича солиқ солиш базасини оширади, манфий курс фарқи эса 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади ва даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасидан чегирилади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling