I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Download 5.64 Mb.
bet52/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Табель ҳисоби
Иш вақтини ҳисобга олиш табель ҳисоби ёрдамида юритилади.
Табель – бўлим, бригада ёки цех ходимларининг номлари бўйича тузилган рўйхатидир, ундан қуйидагилар учун фойдаланилади:

Ҳар бир ходимга табель рақами берилади, бу рақам бўйича у иш вақтини ҳисобга олиш табелида ва иш ҳақига доир барча ҳужжатларда ҳисобда туради.


Ой тугагач табель юритиш учун масъул бўлган ходим томонидан иш вақтидан фойдаланишнинг барча турларини ҳамда сабабли ва сабабсиз ишга келинмаган вақтларни расшифровка қилиш учун мўлжалланган барча графаларни олдиндан тўлдирилган ҳолда, табель ёпилади.
Ҳисоб-китоб юритадиган бухгалтер ҳар бир ходимнинг иш ҳақининг базавий миқдорини, турлари бўйича (ҳақиқатда ишланган вақтларни ҳамда сабабли ва сабабсиз қолдирилган иш вақтини ҳисобга олган ҳолда) меҳнат ҳақи ҳисоб-китобини кўрсатиш учун мўлжалланган табелдаги қолган графаларни тўлдиради.
Тегишли графаларда ишланган ва ишланмай қолиб кетган вақтларга ҳақ тўлаш турлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади, бу маълумотлардан (ўқиш таътиллари, 18 ёшга тўлмаган ходимлар иш вақтининг қисқартирилган соатлари ва бошқалардан) фойдаланиш корхонада оммавий тусга кирмаган. Тўлдириб чиқилган, масъул ходимлар (бўлими ёки участка бошлиғи ва табель юритувчи) – кичик корхоналарда бухгалтер (агар у бўлса) ва раҳбар томонидан имзоланган табель ойнинг охирги куни бухгалтерияга топширилади.
Табелдаги маълумотлар шахсий ҳисобварақларда, ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаларида ходимга иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун асос бўлади.

Иш вақти ҳисобини бузиш корхонада ишлайдиган ходимлар сонини тўлиқ акс эттирмасликка олиб келади, бу эса ўз навбатида, назорат қилувчи органлар томонидан ходимлар сонини яшириш сифатида баҳоланиши мумкин.
Ходимлар сонини яшириш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-5-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади.

  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling