I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Download 5.64 Mb.
bet68/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Масала. Иш хақи ҳисоби.


“ZAMIN” МЧЖ ишчиларига ҳисобланган иш ҳақидан солиқ ва ушланмаларни ҳисобланг.

2020 йил ЯНВАР ойи учун иш хақини ҳисоблаш ведомости







Ф.И.Ш

Лавозим

Ҳисоблан ган иш хақи

Байрам мукофоти

Овқат пули

Жами даромад

Даромад солиғи

ШЖБПС 0,1%

Тўланадиг ан даромад
солиғи

Тўланадиг ан иш хақи

1

Махмудов
А.Р.

Директор

1 950 000

5 00 000

220 000
















2

Расулова Д.Ф.

Бош бух.

1 700 000

400 000

220 000
















3

Обидов О.О

Дир.муов

1 600 000

400 000

220 000



















Жами:




























Ижтимоий солиқ:






Бухгалтерия ўтказмалари:

2020 йил ФЕВРАЛ ойи учун иш хақини ҳисоблаш ведомости




Ф.И.Ш

Лавозим

Ҳисоблан ган иш хақи

Мод. Ёрдам

Овқат пули

Жами даромад

Даромад солиғи

ШЖБП С 0,1%

Тўланадиг ан даромад
солиғи

Тўланадиг ан иш хақи

1

Махмудов А.Р.

Директор

1 950 000




220 000
















2

Расулова Д.Ф.

Бош бух.

1 700 000




220 000
















3

Обидов О.О

Дир.муов

1 600 000

1 600 000*

220 000



















Жами:




























Ижтимоий солиқ:






Бухгалтерия ўтказмалари:

* Моддий ёрдам Обидовнинг тўйи муносабати билан берилган




Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳисоб-китоби. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаш ва тўлаш услубияти «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (ЎзР АВ томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.
Даволаш (тиббиёт) муассасасининг меҳнатга қобилиятсизлик варақаси (бюллетень) тўлаш суммасини ҳисоб-китоб қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича бошқа нафақаларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз ҳисобидан амалга оширилади, бунда мазкур харажатлар даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасидан чиқариб ташланади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади: ишлаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига; байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга; қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга; Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга; Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга; меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.
Қолган ишчиларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:

  • умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

  • умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

Ишбай иш ҳақи олувчи ходимларга нафақа уларнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойнинг биринчи кунидан олдинги сўнгги календарь ойдаги иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ойлик иш ҳақига ҳисоблаб чиқарилган мукофотларнинг ўртача суммаси қўшиб ҳисобланади.
Меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқаришда ойлик иш ҳақи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган кунгача доимий равишда олиб келинган қўшимча ва устамаларни қўшган ҳолда кунлик ёки соатбай тариф ставкаси ҳисоблаб чиқарилган ўртача ойлик мукофотлар суммаси ҳисобга олинади.
Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегириладиган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.
Мисол. Ходим 2020 йилнинг декабрида уч кун касал бўлди, бу нарса табелда қайд этилди ва тиббиёт муассасасининг меҳнатга қобилиятсизлик варақаси билан тасдиқланди. Умумий иш стажи – 9 йил. Ноябрь ойи учун унинг иш ҳақи: 1 600 000 сўм; вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси – 250 000 сўм; ўтган йил учун ўртача ойлик мукофот – 600 000 сўмни ташкил этди.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақи ҳисоб-китобига 2 200 000 сўм (1 600 000 + 600 000) киритилиши керак. Декабрда иш кунлари сони - 25 кун. Ўртача бир кунлик иш ҳақи 88 000 сўмни
(2 200 000 : 25 кун) ташкил этди. Иш стажи ва касаллик кунлари сонини ҳисобга олганда нафақа 211 200 сўмга тенг (88
000 х 3кун х 80%).
Таътилларни тўлаш ҳисоб-китоби. ЎзР Меҳнат кодексининг 133-моддасига биноан барча ходимлар ҳар йили меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга, бу ҳуқуқ мазкур корхонада олти ой узлуксиз ишлашдан сўнг берилади.
Таътил учун тўлов суммаси таътилдан олдинги ишланган ой учун иш ҳақи суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади. Таътил учун тўлов суммасини аниқлашда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган «Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби»нинг 1-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқиладиган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи асос қилиб олинади. Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ҳисоб-китоб даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган сумманинг ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар) оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосда ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради. Олинган сумма 25,3 (бир йилдаги ойлик иш кунларининг ўртача сони)га бўлинади ва таътил кунлари сонига кўпайтирилади.
Мисол. Ишчи апрелда 24 кунга таътилга чиқди. Унинг март учун иш ҳақи: 5 000 000 сўм; Наврўз байрамига мукофот
– 2 400 000 сўм; Янги йил байрамига мукофот – 1 200 000 сўм. Мустақиллик байрамига мукофот 1 200 000 сўм. Таътил
учун тўловни ҳисоб-китоб қиламиз: (5 000 000 + (2 400 000 + 1 200 000 + 1 200 000) / 12) = 5 400 000 сўм. Таътил учун тўлов
суммасини аниқлаймиз: (5 400 000 : 25,3 кун х 24кун) = 5 122 530 сўм.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling