Ижтимоий солиқни солиқ тўловчилари деб қуйидагилар эътироф этилади:
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари;
Солиқ Кодексининг 408 ва 409-моддаларида назарда тутилган тартибга мувофиқ ижтимоий солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари.
Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объектидир.
Солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ базаси Солиқ Кодексининг 371-моддасига мувофиқ тўланадиган харажатлар суммаси сифатида аниқланади.
Солиқ ставкалари: -
N
|
Солиқ тўловчилар
|
Солиқ ставкалари, фоизларда
|
1.
|
Солиқ тўловчилар, бундан 2-4-бандларда назарда тутилганлар мустасно
|
12
|
2.
|
Бюджет ташкилотлари
|
25
|
3.
|
"SOS - Ўзбекистон Болалар маҳаллалари" уюшмалари
|
7
|
4.
|
Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги
бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар
|
4,7
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган солиқларни умумийлаштириб қуйидаги жадвалда акс эттирилган:
-
Do'stlaringiz bilan baham: |