I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ечим
МасалаКомпания гилам маҳсулотлари сотади ва ўзининг захираларини ФИФО усули бўйича баҳолайди. Қуйидаги келтирилган йил давомидаги гилам маҳсулотлари киримлари ва чиқимларидан келиб чиқиб, 31 декабрьга захиралар қийматини ва йил давомида сотилган гилам таннархини ҳисобланг: январь – сотиб олинган 10 дона 375 сўм дан, март – сотиб олинган 19 дона 315 сўм дан, июнь – сотилган 12 дона 640 сўм дан, сентябрь – сотиб олинган 37 она 300 сўм дан, ноябрь – сотилган 29 дона 670 сўм дан. Ечим:ТМЗлар ҳаракатини ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар Корхона мол етказиб берувчи корхоналардан товар-моддий захиралар сотиб олганда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади: Шартнома «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (29.08.1998 й. №670-I) талаблари асосида шартномалар эркин шаклда мол етказиб берувчи ва корхонамиз ўртасида тузилади. Тўлов ҳужжати (тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, аккредетивга ариза ва ҳ.к.) шартнома шартларида келшилган муддатларда ва усулда корхонамиз томонидан тўловни амалга ошириш учун тузилади. Ишончнома (4-БҲМС 1-иловасига ёки 2-иловасига мувофиқ шаклда) товар-моддий захираларни олиш учун корхонамиз ходимига ёзиб берилади. Ҳисобварақ-фактура (Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-ловасига мувофиқ электрон шаклда). Етказиб берувчидан товар юк ташишнинг барча қоидалари бўйича товарга илова қилинувчи ҳужжатлар билан бирга омборга келиб тушади. Омборда уни омбор мудири ёки омборчи қабул қилади. У келиб тушган материаллар миқдори, сифати ва ассортиментининг етказиб бериш ҳужжатларига (ҳисобварақ-фактура, спецификация, товар-транспорт юкхати) мувофиқ келишини текширади. Улар тўлиқ мувофиқ келганда омборчи кирим ордерини ёзиб беради. Агар ҳақиқатда келиб тушиш билан етказиб берувчининг илова қилинувчи ҳужжатлари маьлумотлари ўртасида фарқлар аниқланса, кирим ордери ёзиб берилмайди, унинг ўрнига материалларни қабул қилиш далолатномаси тузилади. Буни махсус комиссия етказиб берувчи ёки манфаатдор бўлмаган шахс вакили, омбор мудири ва таъминот бўлими вакилининг мажбурий иштирокида амалга оширади Товар-моддий захиралар омбордан омборга ўтказилганда, фойдаланилмаган материаллар ишлаб чиқаришдан омборга қайтарилганда ёки товар-моддий захираларнинг бошқа ички ҳаракатларида юкхатлар тузилади. Материалларни ишлаб чиқаришга ва бошқа хўжалик эҳтиёжларига бериш, шунингдек бошқа кўринишлардаги сарфланиши одатда омбор чиқим ордери билан расмийлаштирилади. Омбор чиқим ордери мажбурий ҳужжат ҳисобланмайди, корхонанинг ўзи чиқим ордеридан фойдаланиш ёки унинг ўрнига ҳисобда бошқа ҳужжатлардан (талабномалар, лимит-забор карточкалари, юкхатлар ва бошқалар) фойдаланиши мумкин. Омборларнинг ходимлари, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, моддий бойликларни бирор-бир бошқа ҳужжатлар, хатлар ёки оғзаки фармойиш бўйича бера олмайдилар. Омборга келиб тушган, бироқ кирим ордерлари билан расмийлаштирилмаган материалларни бериб бўлмайди. Кирим ва чиқим ҳужжатлари операция содир этилган кунида расмийлаштирилади. Ташкилот томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий захиралар олиш учун ишончли шахсга ёзма ишончнома беради. Ишончли шахс унга ишончнома бўйича берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилади Товар-моддий захираларни олишга ишончномалар ташкилот ихтиёрига кўра 4-БҲМС 1-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар ишончномалар дафтарида ҳисобга олинган ҳолларда) ёки 4-БҲМС 2-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар ишончномалар журналида ҳисобга олинган ҳолларда) расмийлаштирилади. Ишончномалар ташкилот раҳбари ёки бошқа масъул бўлган ваколатли шахслар томонидан имзоланади. Тегишли техник воситалар мавжуд бўлганда, ишончнома ахборот тизимлари ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин. Техник воситалар ҳамда ахборот тизимлари ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда электрон ишончномалар мазкур Стандартнинг иловаларига мувофиқ шаклда тузилади. Электрон ишончномаларни сақлашда уларни олиш ва қоғоз шаклидаги нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланган бўлиши шарт. Электрон ишончномалар жавобгар шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим. Ишончномани беришда ташкилот танлаган шаклга боғлиқ ҳолда ишончнома ишончномалар дафтарида ёки берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади. Ишончномалар дафтари рақамланади ва ип билан тикилади. Дафтарнинг сўнгги варағида ташкилот раҳбари ёки у томонидан белгиланган шахсларнинг имзосидан кейин "Мазкур дафтарда ... варақ рақамланди" деган ёзув қайд этилади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади. Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш 4-сонли БҲМС 3-иловасига мувофиқ шаклда рақамланган ва ип билан тикилган журналда олиб борилади. Журналнинг сўнгги варағида ташкилот раҳбари ёки у томонидан белгиланган шахсларнинг имзосидан кейин "Мазкур журналда ... варақ рақамланди" деган ёзув қайд этилади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади. "Ишончномалар дафтари" ва "Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали" ишончномаларни рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган шахсда сақланиши лозим. Тўлиқ ёки қисман тўлдирилмаган ишончномаларни бериш тақиқланади. Ишончнома электрон шаклда расмийлаштирилганда ишонч билдирилаётган шахснинг имзо намунаси реквизити тўлдирилиши талаб этилмайди. Ишончномалар амал қилиш муддатидан қатъи назар товар-моддий захираларнинг дастлабки берилишида етказиб берувчида қолдирилади. Товар-моддий захираларни қисмларга бўлиб беришда ҳар бир берилган қисмга юкхат (қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки бошқа тегишли ҳужжат) тузилади, унда ишончнома рақами ва у берилган сана кўрсатилади. Бундай ҳолларда юкхатнинг (қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки бошқа тегишли ҳужжатнинг) бир нусхаси товар-моддий захираларни олувчига берилади, бошқаси етказиб берувчида қолади ҳамда ишончномага кўра бойликларни бериш устидан кузатув ва назорат учун қўлланилади. Товар-моддий захиралар берилганидан кейин ишончнома ишончномалар бўйича топширилаётган бойликларнинг охирги туркумини бериш учун ҳужжат билан бирга бухгалтерияга топширилади. Ташкилот ишончномалари бўйича товар-моддий захиралар қуйидаги ҳолларда берилмайди: тўлдириш тартибини бузган ҳолда ёки тўлдирилмаган реквизитлар билан берилган ишончномалар тақдим этилганда; тузатилган ва бўялган жойлари мавжуд бўлган ишончномалар тақдим этилганда; ишончномада кўрсатилган шахснинг паспорти тақдим этилмаганда; ишончнома берилган муддат тугаганда; қабул қилиб олувчидан ишончнома бекор қилинганлиги тўғрисида хабар олинганда; унинг номидан ишончнома берилган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганда. Ишончномалар беришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши ҳамда товар-моддий захираларни ишончномалар бўйича бериш устидан назорат қилиш ташкилот раҳбари томонидан белгиланган масъул шахс зиммасига юкланади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling