I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Download 5.64 Mb.
bet82/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Қолдиқ (баланс) қиймат - жамланган эскириш суммасини чегирган ҳолда асосий воситаларнинг бошланғич қиймати.
Вақт ўтиши билан асосий воситаларнинг бошланғич қиймати улар қийматининг ошиши, шунингдек инфляция муносабати билан кўпайиши мумкин. Шунинг учун вақти-вақти билан асосий воситаларни қайта баҳолаш ва уларнинг тиклаш қийматини белгилаш зарурати пайдо бўлади. Тиклаш қиймати (қайта бахолашдан кейинги қиймат) – асосий воситаларнинг ҳозирги нархлар шароитидаги қийматидир. У ҳукумат қарорига кўра ўтказиладиган қайта баҳолаш натижасида шаклланади.
Жорий қиймат – асосий воситаларнинг маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича қиймати ёки активни алмаштириш мумкин бўлган сумма.
Бозор қийматини аниқлашда тайёрлов ташкилотларидан ёзма равишда олинган шунга ўхшаш маҳсулотларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотлардан; давлат статистика идоралари, савдо инспекциялари ва ташкилотларида нархлар даражаси тўғрисида мавжуд бўлган маълумотлардан; оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётда чоп этилган нархлар тўғрисида маълумотлардан; асосий воситалар алоҳида объектлари нархлари тўғрисида эксперт хулосаларидан фойдаланиш мумкин.
Тугатиш (ликвидацион) қиймати - асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг фараз қилинаётган суммаси.


  1. Асосий воситаларнинг келиб тушиши ҳисоби


Асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади:

    • капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабул қилиш-топшириш;

    • олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;

    • устав капиталига таъсисчи улуши кўринишида келиб тушиши;

    • текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);

    • айирбошлаш;

    • товар-моддий захиралар таркибидан ўтказиш;

    • узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;

    • қиймати белгиланган асосий воситаларга капитал қўйилмалар;

    • асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини аниқлаш.

Асосий воситаларнинг ҳар қандай келиб тушишига корхона раҳбари бухгалтер бошчилигида ташкил этган комиссия қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузади, унда объектнинг тавсифи, жойлашган жойи, олиш манбаси, чиқарилган ёки қурилган йили, фойдаланишга топшириш санаси, объектнинг синов натижалари, унинг техник талабларга мувофиқлиги ва ҳоказолар кўрсатилади. Ушбу далолатнома асосида ҳар бир объектга инвентарь варақаси расмийлаштирилади ёки инвентарь дафтарида қайд этилади.
Тугалланган қурилма (ускуна) ёки алоҳида олинган конструктив объект (бино) ёки муайян операцияни бажарадиган ускуналар мажмуи (масалан, сутни қайта ишлаш линияси) инвентарь объекти ҳисобланади. Хар бир инвентарь объектига инвентарь рақами берилади, у объектдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида сақланади.
Асосий воситаларнинг корхона ичида ҳаракатланиши юкхатлар билан расмийлаштирилади. Асосий воситалардан фойдаланиш жойларида асосий воситаларнинг инвентарь рўйхатлари юритилади.
Қурилиш ёки корхона томонидан ўз ҳисобидан асосий воситаларни сотиб олиниши капитал қўйилмалар (инвестициялар) деб аталади.
Асосий воситалар сифатида капитал қўйилмалар ҳисоби 0810 «Тугалланмаган қурилиш» ва 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағларида юритилади. Ушбу ҳисобварағлар дебетида асосий воситаларни қуриш, харид қилиш, етказиб бериш, монтаж қилиш ва созлаш харажатлари тўпланади. Объект фойдаланишга тайёр бўлганидан кейин харажатларнинг умумий суммаси 0810- 0820-ҳисобварағлар кредитидан 0110-0199-ҳисобварағлар дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Асосий воситалар қурилиши пудрат ёки хўжалик усулларида амалга оширилади. Пудрат усулида қурилишни амалга оширганда қурилиш ташкилоти томонидан тақдим этиладиган ва буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган қурилиш ишлари далолатномаси суммасига буюртмачи қуйидаги ёзувни амалга оширади:
Д-т 0810-«Тугалланмаган қурилиш»
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
ҳисобварақни тўлаган пайтда:
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» К-т 5110-«ҳисоб-китоб счёти»
Агар қурилиш ўз кучи билан, яъни хўжалик усули билан амалга оширилаётган бўлса, бунда қурилиш харажатларига қуйидагича ёзув қўлланилади:
Д-т 0810-«Тугалланмаган қурилиш»
К-т 1050-«Қурилиш материаллари», 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар», 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар.
Қурилиш тугаши билан, бино ёки иншоотни фойдаланишга топшириш пайтида қуйидагича ўтказма тузилади
Д-т 0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар» К-т 0810-«Тугалланмаган қурилиш»
Агар корхона томонидан монтаж ёки созлашни талаб этувчи ускуна қабул қилинган бўлса қуйидагича ёзув амалга оширилади:
Д-т 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
Монтажга топширганда:
Д-т 0710-0720 Ўрнатиладиган асбоб ускуналарни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар К-т 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling