I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Материалларнинг сотилишини ҳисобга олиш
«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағида юритиш лозим
Мисол. Корхона мол етказиб берувчилардан ҚҚС сиз ҳар донаси 200 000 сўмдан бўлган, 2 000 000 сўмлик 10 та махсус кийим сотиб олди. Харид қилиш қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: Д-т 1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» - 600 000 сўм К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 600 000 сўм та махсус кийим фойдаланиш учун ишлаб чиқариш ходимларига, 2 та махсус кийим маъмурият ходимларига берилди ва қуйидаги ёзув амалга оширилилади: Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» - 800 000 сўм Д-т 9420-«Маъмурий харажатлар» - 400 000 сўм К-т 1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» - 1 200 000 сўм. Фойдаланишга берилган инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қийматини балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттириш қуйидагичадир: Д-т 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»- 1 200 000 сўм Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари ишга яроқсиз ҳолга келиши муносабати билан ҳисобдан чиқарилиши пайтида инвентарь ва хўжалик жиҳозларини ҳисобдан чиқариш бўйича белгиланган шаклда далолатнома тузилади ва уларнинг қиймати 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағининг кредити бўйича акс эттирилади. К-т 014-«Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари» - 1 200 000 сўм. Материалларнинг сотилишини ҳисобга олишБозор иқтисодиёти шароитида корхона унга кераксиз бўлган моддий бойликларни сотиш ёки бериш ҳуқуқига эгадир. Бундай материалларни сотиш ёки бепул бериш ҳисоби 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағида юритилади.Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади. Материаллар бошқа корхоналарга сотилганида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари тузилади: ҳақиқий харид нархи бўйича материаллар қийматига: Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» К-т 1010-«Хом ашё ва материаллар»; сотиш (шартномавий) нархига: Д-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» К-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»; ҚҚС суммасига: Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз». 9220-ҳисобварақ дебети ва кредитини таққослаш билан моддий бойликларни сотиш ёки бепул топширишдан молиявий натижа белгиланади. Агар материалларни сотиш нархи ҚҚС билан бирга ҳақиқий таннархдан катта бўлса (агар 9220- ҳисобварағ дебети унинг кредитидан кичик бўлса), фарқ корхона фойдасини ҳосил қилади ва 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағи кредитига ҳисобдан чиқарилади. Хақиқий қиймат сотиш нархидан ошиб кетган тақдирда (агар 9220-ҳисобварағ дебети унинг кредитидан катта бўлса), 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқариладиган зарар пайдо бўлади. Мисол. Корхона ўз эҳтиёжларидан ортиқча материалларни яроқлилик муддати ўтиб қолмаслиги учун сотди. Уларнинг таннархи 5 000 000 сўм. Сотиш нархи ҚҚС билан бирга 6 900 000 сўм (ҚҚС сиз 6 000 000 сўм, ҚҚС 900 000 сўм) . Сотишдан олинган фойда 1 000 000 сўмни ташкил этди (6 000 000 – 5 000 000). Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади: материаллар таннархини ҳисобдан чиқаришга: Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 5 000 000 сўм К-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» – 5 000 000 сўм; сотиш (шартномавий) нархи ҚҚС сиз суммасига: Д-т 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 6 000 000 сўм К-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 6 000 000 сўм; ҚҚС суммасига: Д-т 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 900 000 сўм К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» - 900 000 сўм; материалларни сотишдан фойда суммасига: Д-т 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» - 1 000 000 сўм К-т 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» - 1 000 000 сўм. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварағлар режасида материаллар ҳаракати ҳисобининг бошқа варианти ҳам таклиф қилинади, бунда материаллар хариди (тайёрланиши)га доир барча операциялар 1510- «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварағ дебетига материалларнинг 2310, 2010, 6000, 4230, 6990 ва бошқа ҳисобварағлар кредитидан харид қиймати, шунингдек материалларни тайёрлаш ва корхонага етказиб бериш харажатлари киритилади. 1510-ҳисобварағ кредитида 1010-1090-ҳисобварағлар дебети билан корреспонденцияда ҳақиқатда келиб тушган ва ҳисоб нархлари бўйича кирим қилинган материалларнинг қиймати акс эттирилади. Бунда олингандаги (тайёрлагандаги) ҳақиқий қиймати билан келиб тушган материалларнинг ҳисоб нархлари (харид ёки режа нархи) бўйича қиймати ўртасидаги фарқ 1610-«Материаллар қийматидаги фарқлар» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. Ушбу ҳисобварағ дебетида тўпланган тафовутлар суммаси белгиланган тартибда харажатлар ҳисобварағлари дебетига ҳисоб нархлари бўйича ишлаб чиқаришда сарфланган материаллар қийматига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади. 1510- ҳисобварағ бўйича ҳар ойлик сальдо йўлдаги материаллар қийматини акс эттиради. Мисол. Мол етказиб берувчилардан 300 минг.сўмлик эҳтиёт қисмлар олинган. Эҳтиёт қисмларни ташиб бергани учун транспорт ташкилотига 50 минг.сўм ҳисобланган, эҳтиёт қисмларни харид қилиш бўйича ходимнинг хизмат сафари харажатлари15 минг.сўмни ташкил этган. Ушбу операциялар қуйидаги тартибда акс эттирилади: мол етказиб берувчилардан олинган эҳтиёт қисмлар қийматига: Д-т 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» - 300 минг.сўм К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 300 минг.сўм; эҳтиёт қисмларни ташиб бергани учун автотранспорт корхонасининг хизмати суммасига: Д-т 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» - 50 минг.сўм К-т 6990-«Бошқа мажбуриятлар» - 50 минг.сўм; хизмат сафари харажатлари суммасига: Д-т 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» - 15 минг.сўм К-т 4220-«Хизмат сафарларига берилган бўнаклар» - 15 минг.сўм; Эҳтиёт қисмларни ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилиниши қуйидагича акс эттирилади: Д-т 1040-«Эҳтиёт қисмлар» - 365 минг.сўм. К-т 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» - 365 минг.сўм. Қабул қилиш пайтида аниқланган етказиб берувчининг айби бўйича материаллардаги камомад суммаси 4860- «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» ҳисобварағи дебетига ва 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ҳисобварағи кредитига киритилади. Илгари қўйилган даъволар суммаларини қоплаш пайтида қуйидаги ёзув қайд этилади: Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» К-т 4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар». Даъво муддати тугаши билан даъволар суммаси қуйидаги ўтказма билан ҳисобдан чиқарилади: Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» К-т 4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар». Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling