I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Download 5.64 Mb.
bet90/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

- мисол. Асосий воситаларни сотиш.

Дастгоҳ сотилган, бошланғич қиймати – 1 200 000сўм, эскириш суммаси – 300 000 сўм, қолдиқ қиймати – 900 000
сўм, шартнома нархи – 2 000 000 сўм.
Ушбу объект бўйича 8510-«Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётининг кредитида 200 000 сўм қайта баҳолаш суммаси акс эттирилган.
Бухгалтерия ҳисобида қуйидагича ёзилади:

  • асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқаришда:

Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 1 200 000сўм
К-т “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар”– 1 200 000 сўм;

  • асосий воситаларнинг жамғарилган эскириш суммасини ҳисобдан чиқаришда: Д-т “Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар” – 300 000сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 300 000 сўм;

  • сотилган суммага:

Д-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 2 000 000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 2 000 000 сўм;

  • қайта баҳолаш натижалари суммасига:

Д-т 8510-«Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» - 200 000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 200 000 сўм;

  • асосий воситаларни сотишдан даромад суммасига:

Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 1 300 000 сўм
К-т 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» - 1 300 000 сўм.


  1. - мисол. Асосий воситаларнинг камомади ва ўғирланиши.


Асосий воситаларнинг камомади аниқланди.
Бошланғич қиймати – 800000 сўм, эскириш суммаси – 200000 сўм. қолдиқ қиймати – 600000сўм. Бухгалтерия ҳисобида ёзув қуйидагича бўлади:

  • асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқаришда:

Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 800000 сўм
К-т асосий воситаларни ҳисобга олувчи счёт (0100) – 800000 сўм;

  • асосий воситаларнинг жамғарилган эскириш суммасини ҳисобдан чиқаришда: Д-т асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)– 200000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 200000 сўм;

  • қолдиқ қийматга:

Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» - 600000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 600000 сўм.
Асосий воситаларнинг камомади уларнинг қолдиқ қиймати бўйича моддий жавобгар шахс ҳисобидан ундирилади.
Д-т 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағи – 600 000 сўм.
К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи – 600 000 сўм.
Агар моддий жавобгар шахс аниқланмаса, камомад суммаси давр харажатларига киритилади ва қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» – 600 000 сўм.
К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи – 600 000 сўм.



  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling