I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Download 5.64 Mb.
bet89/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

- мисол. Фойдаланишга яроқсиз бўлганда асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш. Яроқсиз бўлиб қолган ускуна ҳисобдан чиқарилмоқда. Унинг бошланғич қиймати – 1 200 000 сўмни, эскириш суммаси – 1 000 000 сўмни ташкил қилган. Ускунани қисмларга ажратгани учун 6 000 сўм тўланди, 10000 сўмлик яроқли эҳтиёт қисмлар омборга қабул қилинди. Берилган объект бўйича 8510-«Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти кредитида 5000 сўмлик қайта баҳолаш суммаси акс эттирилди, зарар 191000 сўмни ташкил қилди.

Бухгалтерия ҳисобида ёзув қуйидагича бўлади:

  • асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқаришда:

Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 1 200 000 сўм
К-т 0130-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счёт»– 1 200 000 сўм;

  • асосий воситаларнинг жамғарилган эскириш суммасини ҳисобдан чиқаришда:

Д-т 0230 «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счёт»– 1 000 000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 1 000 000 сўм;

  • тугатиш бўйича харажатлар суммасига:

Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 6 000 сўм
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 6 000 сўм;

  • олинган тармоқ, деталлар, ашёлар, рангли ва қимматбаҳо металлар қийматини ҳисобга қабул қилиш:

Д-т 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар– 10 000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 10 000 сўм;

  • заҳира капиталини ҳисобга олувчи счётлардаги мазкур асосий воситалар объектини қайта баҳолаш натижалари (қолдиқ) суммасига:

Д-т 8510-«Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» - 5 000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 5 000 сўм;

  • асосий воситаларнинг тугатилишидан зарар суммасига:

Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» - 191 000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 191000 сўм.
Зарар бошланғич қиймат билан ҳисобдан чиқариш харажатлари суммаси, яъни 9210-счётнинг дебети билан эскириш ва олинган даромад суммаси, яъни 9210-счётнинг кредити ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (1200000 + 6000) - (1000000+10000+5000) = 191000 сўм. Асосий воситаларнинг ушбу объекти хўжалик юритувчи субъект томонидан уч йилдан кам муддатда ишлатилган тақдирда, бу зарар 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ўтказилади ваЎзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддаси 24-бандига мувофиқ солиқ солиш базасига киритилади.




  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling