I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Масала. Асосий воситаларни қайта баҳолаш
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Изоҳ.
- Минтақалар гуруҳлари
- Асосий воситаларнинг таъмирланиши ҳисоби
Масала. Асосий воситаларни қайта баҳолаш.Корхонада 2021 йилнинг январ ойида асосий воситалар бўйича қуйида келтирилган маълумотлардан фойдаланиб уларни 2021 йилнинг 1 январ ҳолати бўйича қайта баҳоланг ва қайта баҳолаш бўйича бухгалтерия проводкаларини тузинг. Асосий воситалар Тошкент шахрида жойлашган. Асосий воситаларни қайта баҳолаш ведомости
2022 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий фондлар, ўрнатиладиган ускуналар ва қурилиши тугалланмаган объектлар қийматини (уларни харид қилиш, тайёрлаш, қуриш даврлари бўйича) ҚАЙТА БАҲОЛАШ ИНДЕКСЛАРИ*
Изоҳ.Асосий фондлар кодлари 1990 йилги Амортизация ажратмаларининг ягона меъёрларига мувофиқлаштирилган. Ташкилотлар балансидаги турар жой фонди объектлари, уларни қайта баҳолашга доир бошқа меъёрий ҳужжат бўлмаса, 1,0 коэффициенти билан қайта баҳоланади. Минтақалар гуруҳлари:Р-1 гуруҳи - Тошкент ш. Р-2 гуруҳи - Тошкент, Қашқадарё, Фарғона, Андижон вилоятлари. Р-3 гуруҳи - Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятлари. Р-4 гуруҳи -Сурхондарё, Хоразм, Наманган вилоятлари. Р-5 гуруҳи - Жиззах вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё вилояти. Асосий воситаларнинг таъмирланиши ҳисобиАсосий воситалар объектларини таъмирлаш уларни иш ҳолатида сақлаб туриш учун зарур. Ўз вақтида ўтказилган таъмирлаш корхона ишининг бир маромли бўлишини таъминлайди ва иш тўхтаб қолишларини қисқартиради, асосий воситаларнинг хизмат муддатини кўпайтиради. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари маҳсулот таннархига, маъмурий аҳамиятдаги асосий воситаларники – давр харажатларига киритилади. Таъмирлаш ишлари пудрат ва хўжалик усулларида бажарилиши мумкин. Пудрат усулида уларни ихтисослаштирилган таъмирлаш ташкилотлари бажаради, хўжалик усулида эса, корхона ўз кучи билан чегараланади. Асосий воситаларни таъмирлаш пудрат усулида ўтказилганида нуқсонлар қайдномаси, смета ва шартнома тузилади. Чунончи, таъмирлашни ўз кучлари билан ўгказишга материаллар, иш ҳақиниҳисобдан чиқариш қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади: Д-т 2010, 2510, 9420 К-т 1010, 6710, 6520. Таъмирлашни бошқа ташкилот билан шартномалар бўйича ўтказиши: Д-т 2010, 2510, 9420 К-т 6010 Тўловномани тўлаш пайтидаги ёзув: Д-т 6010 К-т 5110. Асосий воситаларни таъмирлаш харажатларини сарф-харажатларга бир маромда киритиш мақсадида корхоналар (масалан, мавсумий ишловчилар) Молия вазирлигининг рухсати билан таъмирлаш фондини ташкил этишлари мумкин. Унинг меъёри корхона томонидан асосий воситаларнинг бошланғич қийматига нисбатан фоизлар кўринишидаги қайд этилган суммада мустақил равишда белгиланади. Таъмирлаш фондини шакллантириш қуйидагича акс эттирилади: Д-т 2010, 2510, 9420 К-т 8910 «Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари», «Таъмирлаш фонди» счёти; Таъмирлаш ишларини бажаришга қуйидагича ёзув амалга оширилади: Д-т 8910 К-т 1010, 6710, 6520, 6010 ва ҳоказо. Хақиқатда бажарилган таъмирлаш харажатларидан ошадиган резерв суммаси йил охирида «қизил сторно» усули билан ёзилади. Таъмирлаш фонди етишмаганда ҳисоб-китоблар харажатларни ҳисобга олувчи счётларга ўтказилади. Таъмирлаш фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш услубияти корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруқда акс эттирилиши керак. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling