I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш нормалари (Солиқ Кодексининг 306-моддаси)
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қуйидагилар амортизация қилинмайди
- Бошланғич – Тугатиш
Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш нормалари (Солиқ Кодексининг 306-моддаси)
Қуйидагилар амортизация қилинмайди:а) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар); б) маҳсулдор чорва моллари; в) ахборот-кутубхона фонди; г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар; д) музей ашёлари; е) моддий маданий мерос объектлари; ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари; з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар. Янги келиб тушган асосий воситалар бўйича эскириш, фойдаланиш бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ҳисобланади, чиқиб кетган объектлар бўйича эскириш эса чиқиб кетиш ойидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади. 5-сонли БҲМС «Асосий воситалар»га мувофиқ амортизация қуйидаги усуллардан бирини қўллаш орқали ҳисобланиши мумкин: амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш;бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули); икки баробар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули (камайиб борувчи колдик усули); йиллар суммаси усули (кумулятив усул). Бир маромли (тўғри чизиқли) усул деб тугатиш қиймати айрилган асосий воситалар объекти қийматини даврлар бўйича фойдаланиш муддати давомида тенг нисбатда ҳисоблаш усулига айтилади. Амортизация меъёри ўзгармайди.Амортизация суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: Бошланғич – Тугатишқиймати қиймати Йиллик = амортизация Тахмин қилинган суммаси фойдаланиш даврлари сони Тугатиш қиймати аҳамиятга молик суммани ташкил этмаса, уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Мисол. Компьютер қиймати 500 минг.сўм, тугатиш қиймати 30 000 сўм, хизмат муддати 5 йил. Тўғри чизиқли усулга мувофиқ мазкур мисолда ҳар йилги амортизация 100 : 5 = 20%ни ёки 94 минг.сўмни ташкил этади (500 000 - 30 000) : 5 = 94 000 сўм. йил давомида амортизация ҳисоблашни қуйидагича акс эттириш мумкин:
Бинобарин, амортизация ҳисоблашнинг берилган усулида унинг суммаси фойдаланиш муддати давомида бир ҳил бўлади, жамғарилган эскириш бир текисда ошиб боради, қолдиқ қиймати эса, баҳоланган тугатиш қийматига етгунча – бир текисда камайиб боради. Ҳар ҳил турдаги асосий воситаларга нисбатан амортизация ҳисоблашнинг турли усулларини қўллашга йўл қўйилади. Шу билан бирга, асосий воситаларнинг бир ҳилдаги объектлари (русуми, тури) бўйича фақат бир ҳил усул қўлланилади. Амортизация ҳисоблашнинг танланган усули корхонанинг ҳисоб сиёсати билан белгиланиши ва бир ҳисобот давридан бошқасигача йил давомида ўзгармаган ҳолда кетма-кет қўлланилиши лозим. Солиқ солиш мақсадида амортизация ҳисоби республиканинг солиққа оид қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Жадаллаштирилган усулда ҳисобланган амортизация суммаси билан солиқ қонунчилигида белгиланган меъёрлар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 146- моддаси 4-бандига мувофиқ жорий даврда солиқ солинадиган базадан чегирмасдан харажатлар таркибида, аммо кейинги даврларда солиқ солинадиган базадан чегирган ҳолда харажатлар таркибида акс эттирилади. Хар ой бухгалтерияда қуйидагича асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш ведомости расмийлаштирилади: Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling