I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Ечим: Тегишли бирликнинг идентификацияланган таннархи усули
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- FIFO усули.
- Ўртача тортилган қиймат (AVECO) усули.
Ечим:Тегишли бирликнинг идентификацияланган таннархи усулиСотилган товарларнинг миқдорини аниқлаймиз: 4200-1400=2800 дона, булардан биринчи партиядан 600 донаси, иккинчи партиядан 1500 донаси, учинчи партиядан 700 донаси сотилганлиги хақида маълумот бор. Сотилган товар таннархи: (600х600)+(1500х800)+(700х900) = 2 190 000 сўм FIFO усули.Сотилган товарларнинг миқдорини аниқлаймиз: 4 200 – 1 400 = 2 800 дона. Сотилган товар таннархи: (1 000 х 600) + (1 700 х 800) + (100 х 900) = 2 050 000 сўм. Сотилган товар таннархини бошқа йўл билан, яъни товарлар қолдиғидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш мумкин: 1 400 х 900 = 1 260 000 сўм. Сотилган товарлар таннархи 3 310 000 – 1 260 000 = 2 050 000 сўм. Ўртача тортилган қиймат (AVECO) усули.Товар бирлигининг ўртача қиймати: (3 310 000 : 4 200) = 788,1 сўм. Сотилган товар таннархи: 2 800 х 788,1= 2 207 000 сўм. Ҳисобот даври охирида товар (1 400 х 788,1) – 1 103 340 сўм. ТМЗ ҳисобининг танланган усули корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруқда акс эттирилиши керак. Товар моддий захираларни ҳисобга олиш тизимлари Махсулот ишлаб чиқариш, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнининг характери ва хусусиятларига боғлиқ холда товар-моддий захиралар ҳисоби қуйидаги: узлуксиз (доимий) ёки,даврийҳисобга олиш тизимидан бири бўйича амалга оширилиши мумкин. Товар-моддий захираларнинг узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланилганда товар-моддий захираларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетиши бўйича операциялар батафсил акс эттириб борилади. Товар- моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимида бутун ҳисобот даври мобайнида товар-моддий захираларнинг қолдиғи суммалари ва сотилган (чиқиб кетган) захираларнинг таннархи тўғрисидаги маълумотлар олиниши мумкин. Сотилган товар-моддий захираларнинг таннархи, сотишнинг боришига қараб сотилган махсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) таннархини ҳисобга олиш счётларида акс эттирилади. Даврий ҳисобга олиш тизими қўлланилганида ҳисобот даври мобайнида товар-моддий захираларни ҳисобга олиш счётларида уларнинг келиб тушиши ва чиқиб кетишининг батафсил ҳисоби юритилмайди. Товар-моддий захираларнинг хақиқатдаги мавжудлиги уларни инвентарлаш натижалари бўйича аниқланади. Сотилган (чиқиб кетган) товар-моддий захираларнинг таннархи уларни инвентарлаш якунланишига қадар аниқланиши мумкин эмас. Сотилган (чиқиб кетган) товар-моддий захираларнинг таннархи давр бошидаги қолдиқ суммаси ва давр мобайнида тушумларни қўшиш хамда давр охиридаги қолдиқ суммасини айириш йўли билан аниқланади. Товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг қўлланадиган тизими ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling