I мавзу: психология фанининг предмети ва ривожланиш тарихи
Download 0.74 Mb.
|
1 мавзу
Оилавий муносабатлар психологияси хусусида ўтказилган муҳим тадқиқотлардан бири Н. Соғиновнинг ўзбек оиласига хос бўлган никоҳ ва оила муносабатлари - никоҳдан қониқиш, никоҳ мотивлари, оила қуришнинг ўзбекларга хос бўлган ёш хусусиятлари, ёш ўзбек оилаларидаги психологик можаролар ва ажралишларнинг сабабларини систематик тарзда ўрганган илмий ишидир. Бу тадқиқотда илгари ҳеч ўрганилмаган илмий маълумотлар тўпландики, уларга кўра, ўзбек оиласининг қурилишига сабаб бўладиган асосий мотив—бу “Фарзандли булиш”, (биринчи ўринда), иккинчи ўринда “Жамоатчиликнинг гап-сўзига қолмаслик”, учинчи ўринда “Ота-она ва қавми-қариндошларнинг истакларини бажо этиш” ва ҳоказолар аниқланди. Н.Соғиновнинг тўплаган маълумотлари ёш оилалар, можароли оилалар ва ёшлар тарбияси билан машғул бўлганлар учун муҳим илмий юл-юриқдир.
Бундан ташқари, охирги йилларда катта гуруҳлар психологиясига оид қатор тадқиқотлар ўтказилди. Масалан, В.М.Каримованинг ўзбек хотин-кизлари ижтимоий тасаввурларининг ўзгариши механизмини ўрганишга бағишланган тадқиқоти (1987), Э. Усмоновнинг ўзбек аёлларининг суитсидал (яъни ўз-ўзига ўт қўйиш) хулқ-атворининг ижтимоий-психологик сабабларини ўрганишга бағишланган тадқиқоти (1993), Э. Нўъмонованинг ўзбек оилаларидаги репродуктив установкаларнинг хусусиятларига бағишланган, М.Зокированинг эркак ва аёллардаги роллар ҳакидаги тасаввурларнинг ўзига хослигини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқоти, М.Тошпўлатовнинг ўзбек ёшларидаги ижтимоий хулқ-атворнинг бозор иқтисодиёти шароитидаги ўзига хос қирраларини ўрганишга қаратилган ишлари ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу тадқиқотлар натижасида яқин келажакда янги этнопсихологик консепсия шаклланади ва бу республикамиздаги илмий ишларнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшади.
Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling