I мавзу: психология фанининг предмети ва ривожланиш тарихи


Download 0.74 Mb.
bet5/11
Sana13.01.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1091245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу

Психология ҳақидаги фикрлар қадим замонлардан бери мавжуддир. Илк даврларда психологик хусусиятларни жоннинг иши деб тушунтирилган. Жоннинг ўзи эса одам танасидаги махсус иккиламчи жисм деб қаралган. Бундай тасаввурлар «анимизм» деб аталади. Анимизм сўзи –анима «жон» деган маънони англатади. Жон ўз моҳиятига кўра оловсимон учқундан иборат эканлиги Гераклит томонидан, ёки оловсимон атомдан иборатлиги Демокрит томонидан таъкидланган.

  • Психология ҳақидаги фикрлар қадим замонлардан бери мавжуддир. Илк даврларда психологик хусусиятларни жоннинг иши деб тушунтирилган. Жоннинг ўзи эса одам танасидаги махсус иккиламчи жисм деб қаралган. Бундай тасаввурлар «анимизм» деб аталади. Анимизм сўзи –анима «жон» деган маънони англатади. Жон ўз моҳиятига кўра оловсимон учқундан иборат эканлиги Гераклит томонидан, ёки оловсимон атомдан иборатлиги Демокрит томонидан таъкидланган.
  • Платоннинг «идеялар туғма бўлади» деган ғоялари психологик фикр тараққиётига жуда катта ҳисса қўшди. Платон таълимотига кўра «идеялар» моҳияти абадий ва ўзгармас, уларнинг табиий оламдан ташқарида олий олам мавжуд бўлиб, уларни одам кўзи билан кўра олмайди.

Платоннинг дуализм шогирди Арасту (Аристотел эрамиздан олдинги ИВ аср 384-322 йиллар) томонидан бирмунча муваффақиятли бартараф этилди. Аристотелнинг «Жон ҳақида» асари ўша даврдаёқ психология махсус фан сифатида майдонга кела бошлаганидан далолат беради. Ана шу туфайли психология жон ҳақидаги фан сифатида майдонга келган ва ҳозирги кунда психология фани ўз мазмунини батамом ўзгартирган.

  • Платоннинг дуализм шогирди Арасту (Аристотел эрамиздан олдинги ИВ аср 384-322 йиллар) томонидан бирмунча муваффақиятли бартараф этилди. Аристотелнинг «Жон ҳақида» асари ўша даврдаёқ психология махсус фан сифатида майдонга кела бошлаганидан далолат беради. Ана шу туфайли психология жон ҳақидаги фан сифатида майдонга келган ва ҳозирги кунда психология фани ўз мазмунини батамом ўзгартирган.
  • Арасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ ва жонли тананинг ажралмаслигини исботлаб берди. Унга кўра, жон қисмларга бўлинмайди, лекин у фаолиятимиз давомида озиқланиши, ҳис этиши ва ҳаракатга келиши, ақл-идрок каби турларга оид қобилиятларда намоён бўлиши мумкин. Биринчи қобилиятлар ўсимлик учун, иккинчиси ва учинчиси ҳайвонларга, тўртинчиси эса инсонлар учун хосдир.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling