I мавзу: психология фанининг предмети ва ривожланиш тарихи


Download 0.74 Mb.
bet1/11
Sana13.01.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1091245
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 мавзу

I МАВЗУ: ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

РЕЖА:

1.1. Психология фанининг предмети ва вазифалари

  • 1.1. Психология фанининг предмети ва вазифалари
  • Психология олий ўқув юртларда ўқув предмети ва фан сифатида ўрганилади. Ўқув предмети сифатида таълим муассаси ўқув режасига киритилганбўлиб, талабаларнинг умумкасбий тайёргарлигига юналтирилган ўқув фанлари тизимидан жой олган, уни ўрганиш учун маълум ўқув соатлари ажратилган ва турли шаклдаги машғулотлар: маъруза, семинар ва лаборатория-амалий, шунингдек, назорат ишлари ва имтиҳонлар кўзда тутилган.
  • Психологияни фан сифатида ўрганиш билан унинг қандай фан эканлиги, хусусиятлари ва нималарни ўрганиши ҳақида билимларга эришилади. Психологик билим ва малакаларни ўзлаштириш талабаларга атрофдаги одамларни улар билан мулоқот амалиётида, муносабатларда, ўзаро ҳамкорлик фаолиятида билиш учун; уларнинг фикри, мақсади, кечинмалари, қизиқиш ва қобилиятлари, эҳтиёж ва мотивлари ва ҳ.к.ларини билиш ва қўллаш учун зарурдир.

Психология фани ўзига хос фан бўлгани учун олий ўқув юртлари талабалари ўрганадиган илмий фанлар тизимида алоҳида ўрин эгаллайди. Психологиянинг фан сифатидаги ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: биринчидан, бу фан ҳозирча инсон учун номаълум бўлган, энг мураккаб – психика, инсоннинг ички олами ҳақидаги фандир, иккинчидан, бу фанда билишнинг объекти ва субъекти туташиб кетган. Бу ҳолат ва фикрни шундай ифодалаш мумкин: аввал инсон ўз фикрларини ташқи дунёга йўналтириб, сўнгра ўзига мурожаат қилади. Бунда фикр ўзига қарата бурилиш ясагани учун психологиянинг вазифалари бошқа фан вазифалари билан таққослаб бўлмайдиган даражада мураккабдир.

  • Психология фани ўзига хос фан бўлгани учун олий ўқув юртлари талабалари ўрганадиган илмий фанлар тизимида алоҳида ўрин эгаллайди. Психологиянинг фан сифатидаги ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: биринчидан, бу фан ҳозирча инсон учун номаълум бўлган, энг мураккаб – психика, инсоннинг ички олами ҳақидаги фандир, иккинчидан, бу фанда билишнинг объекти ва субъекти туташиб кетган. Бу ҳолат ва фикрни шундай ифодалаш мумкин: аввал инсон ўз фикрларини ташқи дунёга йўналтириб, сўнгра ўзига мурожаат қилади. Бунда фикр ўзига қарата бурилиш ясагани учун психологиянинг вазифалари бошқа фан вазифалари билан таққослаб бўлмайдиган даражада мураккабдир.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling