I-мавзу. Статистика фанининг предмети ва усули


Ушбу Фармоннинг 7 бандида статистика идораларига статистика ахборотларининг ҳаққонийлигини таъминлаш борасида катта ваколатлар берилган


Download 258.66 Kb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi258.66 Kb.
#1542781
1   2   3   4   5
Bog'liq
Статистика 1 мавзу

Ушбу Фармоннинг 7 бандида статистика идораларига статистика ахборотларининг ҳаққонийлигини таъминлаш борасида катта ваколатлар берилган:
“Белгилаб қўйилсинки, ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот (иш, хизмат)лар ҳажмларининг сунъий равишда камайтирилишига, корхоналар фаолиятига нохолис баҳо берилишига, пул маблағларининг банкдан ташқари ноқонуний айланишига олиб келадиган нотўғри статистик ҳисоботни тақдим этишда, статистика маълумотларини яширишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунга мувофиқ қаттиқ жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар”.
2003 йил 8 январда Вазирлар Маҳкамасининг 8-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор қабул қилиниб, унда республика Давлат статистика қўмитаси тизимининг тузилмаси, марказий аппаратининг ташкилий тузилмаси, қўмита тўғрисидаги Низом,махсус жамғарма тўғрисидаги Низом тасдиқланиб, давлат статистика қўмитаси ҳузурида Давлат статистикасини ривожлантириш, унинг фаолият кўрсатиши ва уни мувофиқлаштириш муаммолари бўйича коллегиал маслаҳат органи ташкил этилиши белгилаб қўйилган. (2-схема);
Ўзбекистон Республикаси Давлат
статистика қўмитаси
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳар статистика бошқармалари
Туман (шаҳар)лар статистика бўлимлари
Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика
қўмитаси тизимининг тузилмаси
2-схема. Ўзбекистонда статистиканинг ташкилий таркиби
Идораларда, корхона ва муассасаларда, ташкилот ва вазирликларда статистика билан шуғулланадиган бўлим ва гуруҳлар мавжуддир. Улар вазирлик, идора ва ташкилот миқёсидаги статистика ишларини олиб боради. Шунинг учун улар маъмурий статистика деб юритилади. Бу статистика маъмурий жиҳатдан тегишли вазирликларга, методологик жиҳатдан эса Давлат статистика қўмитасининг тегишли идораларига бўйсунади.
Амалиётда ягона халқ хўжалиги ҳисоби жорий қилинган. Бу ҳисоб уч турдаги ҳисобни ўз ичига олади:

Download 258.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling