I-мавзу. Статистика фанининг предмети ва усули


Download 258.66 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi258.66 Kb.
#1542781
1   2   3   4   5
Bog'liq
Статистика 1 мавзу

Халқаро статистика
Молия статистикаси
Бозор иқтисодиёти статистикаси ва ҳ.к.

Саноат статистикаси
қишлоқ хўжалиги статистикаси
Савдо статистикаси
қурилиш статитсикаси
Транспорт ва алоқа статистикаси
Коммунал хўжалик статистикаси
Кичик,қўшма корхона,фермер хўжалиги статистикаси ва ҳоказо.

Статистиканинг таркибий қисмлари.
Иқтисодий статистика иккита йирик тармоққа бўлинади. Биринчи тармоқдаги фанлар (минтақавий статистика, ҳалқаро статистика, бозор иқтисодиёти статистикаси ва ҳоказо) халқ хўжалиги миқёсида рўй бераётган ходиса ва воқеаларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат томонлари билан узвий боғланишда олиб ўрганади.
Ижтимоий статистика аҳоли турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган барча ҳодисаларни статистик усулларда батафсил ўрганади. Жумладан, аҳоли (демографик) статистикаси аҳолининг сони, таркиби, динамикаси, табиий ўсиши, миграцияси ва ҳоказоларни ўрганса, жиноят ва суд статистикаси эса аҳоли ўртасидаги қонунбузарликни, жиноят ва унга қарши кураш, суд жараёнларини ўрганади. Меҳнат статистикаси аҳолининг фаол фаолиятини, яъни ҳалқ хўжалигида банд бўлган аҳоли сони, таркиби, динамикаси, улардан фойдаланиш даражаси кабиларни статистик усулларда ўрганади.
Бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услубларини жорий этиш, республикани ривожлантириш-нинг мақбул макроиқтисодий пропорцияларини ва барқарор суръатларини таъминлаш, статистиканинг халқаро нормалар ва андозаларга мувофиқ самарали ишлашини ташкил қилиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2002 йил 24 декабрдаги УП-3183 сонли “Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига биноан Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ташкил қилинди.

Download 258.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling