I-мавзу. Статистика фанининг предмети ва усули


Download 258.66 Kb.
bet5/5
Sana17.06.2023
Hajmi258.66 Kb.
#1542781
1   2   3   4   5
Bog'liq
Статистика 1 мавзу

оператив-техника ҳисоби;
бухгалтерия ҳисоби;
статистик ҳисоб.
Оператив - техника ҳисоби корхона иши устидан оператив бошқаришни ташкил этиш учун хизмат қилади. Корхона маъмуриятини корхона ва айрим ишлаб чиқариш бўлимларининг (иш жойи, цех ва ҳоказо) иши ва ҳолати ҳақидаги маълумотлар билан таъминлаб туриш - бу ҳисобнинг асосий вазифасидир. Оператив ҳисобга мисол қилиб ишчиларнинг ишга чиқишини қайд қилувчи кундалик табель ҳисоби, иш жойларида ҳом ашё ва материалларнинг мавжудлиги ҳақида кундалик ҳисоб, маҳсулотларни ишлаб чиқариш кундалик ҳисобларни олиш мумкин. Бу ҳисоб кўпинча натурал ўлчов бирликларида олиб борилади.
Бухгалтерия ҳисоби корхонанинг моддий ва пул ресурслари ҳаракатини ҳисобга олади. У корхона мулкини қўриқлашдаги муҳим қуролдир. Бухгалтерия ҳисобининг хусусияти шундаки, у бошланғич ҳужжатларга асосланиб, корхонанинг моддий ва молиявий ресурсларидаги ҳар бир ўзгаришни пулда ҳисоблаб, икки ёқлама ёзув йўли билан ҳисобда қайд қилади. Бухгалтерия ҳисоби корхонанинг хўжалик фаолияти натижаларини аниқлаш ва хўжалик ҳисобини амалга ошириш учун хизмат қилади. Унинг энг умумлашган пировард натижаси бухгалтерия балансидир.
Статистик ҳисоб халқ хўжалиги миқёсидаги ҳисоб бўлиб, ундаги содир бўладиган ҳодиса ва жараёнларни умумлаштиради ва тегишли қонуниятларни аниқлайди. У қуйидаги томонлари билан юқоридаги ҳисоблардан тубдан фарқ қилади: Ҳисобга оладиган объекти, қўлланиш доираси, асосий ҳисоблаш операциялари, натижаларни расмийлаштириш усуллари.
Download 258.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling