I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8


II. МАВЗУ БЎЙИЧА БАЖАРИЛГАН ИЛМИЙ-МЕТОДИК ИШЛАР ТАҲЛИЛИ


Download 396.47 Kb.
bet13/26
Sana05.04.2023
Hajmi396.47 Kb.
#1276295
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi

II. МАВЗУ БЎЙИЧА БАЖАРИЛГАН ИЛМИЙ-МЕТОДИК ИШЛАР ТАҲЛИЛИ.

2.1.“V A гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзуси ўқитишнинг назарий масалалари.


Маълумки, қишлоқ хўжалиги-халқ хўжалигининг энг йирик тармоқларидан бири бўлиб, мамлакат иқтисодиётида халқнинг моддий фаровонлигини юксалтиришда катта аҳамият касб этади. Истеъмол фондининг катта қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ҳамда қишлоқ хўжалик хом ашёсидан ишлаб чиқариладиган саноат товарларидан ташкил топган. Республикамиз қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда илмий асосланган деҳқончилик тизими жуда катта роль ўйнайди. Мустақилликка эришганимиздан кейинги йилларда республикада деҳқончиликни юритишни ва мулкчиликнинг янги шакллари вужудга келиши, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда шахсий тармоқларнинг кенгайтирилиши, уларда турли қишлоқ хўжалик экинларнинг экилиши, янги экин навларининг кириб келиши ва бошқалар деҳқончиликни илмий асослари ишлаб чиқаришни ташкил этади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини янги навларини яратиш, уларга бериладиган минерал ўғитларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариб, улардан самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалиги тараққиётининг устувор йўналишлари биридир.
Минерал ўғитлар ер остидан қазиб олинадиган ва унга саноат усулида ишлов бериладиган маҳсулотлар бўлиб, улар таркибида тупроқ унумдорлигини оширадиган, ўсимликларнинг нормал ривожланиши учун зарур бўлган макроэлементлар мавжуд бўлади. Минерал ўғитлар асосини азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар ташкил этади.
Азот ва фосфор ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши учун зарур бўлган асосий элементлар ҳисобланади. Шунинг учун агрокимёгар, тупроқшунослар, ўсимликлар ҳимояси ва қишлоқ хўжалиги биотехнологияси мутахасислари учун алоҳида аҳамият касб этади.
Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда тупроққа азотли ўғитлар солиш катта аҳамиятга эга. Азотли ўғитлар битта озуқа элементи сақловчи оддий ва азот, фосфор, углерод, олтингугурт озуқа элементи сақлайдиган мураккаб ўғитларга бўлинади. Бундан ташқари азотли ўғитлар (аммиак ва унинг бирикмалари) ҳамда нитратли ва амидли (мочевина) ўғитларга бўлинади. Энг муҳим азотли ўғитларга суюқ аммиак, аммиакли сув, аммоний хлорид, аммоний сулфат, калий нитрат, натрий нитрат, калций нитрат, аммоний нитрат, мочевина, аммофос, диаммофослар киради.

Download 396.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling