I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8


Download 396.47 Kb.
bet15/26
Sana05.04.2023
Hajmi396.47 Kb.
#1276295
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi

Ақлий ҳужум-усули ижодий ҳамкорлик бирга фикрлаш, ҳамжиҳатлик машғулотларида юзага чиқади, бу усулда ҳар бир ўқувчи ўз фикрини айта оладиган ва айтиши мумкин бўлган эркинлик машғулотидир. Ўқитувчи бу усулда ўтиладиган машғулотга қанча кўп ва яхши тайёргарлик кўрса, шунчалик ўзини эшитишга жалб қилади.
Ушбу усулнинг моҳияти “бир калла яхши, ўн бештаси ундан аъло” тамойили бўйича тахмин қилинадиган барча жавоблар вариантларини тўплайди, барча фикрларни шу жумладан айримлари тўғри бўлмаганлари ҳам ўрганилади.
Инновацион усуллардан яна бири муаммоли вазият яратиш орқали дастурнинг бирор мавзусини ўтиш, бунда ўқитувчи муаммоли ривож-лантирувчи таълим дастурларини билиши ва у ёрдамида ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил қилиш ва таъминлаш вазифалари туради.
Бу усулда янги мавзуни ўрганиш суҳбат орқали амалга оширилади. Бу усулда ўқувчиларда аввал ўзлаштирилган мавзудан янги мавзуни ўзлаштириш учун тизимли ва доимий фойдаланиш ҳамда янги мавзу билан керакли боғланишни ўрнатиш фикрлашни кўпроқ фаоллаштиради ва билимларни пухтароқ ўзлаштиришга ёрдам беради. Бу усулда ўқувчиларнинг янги мавзуни ўзлаштириш жараёни, шу вақтгача маълум бўлган билимларнинг аста-секин ривожланиши, уни янги ҳолатларга қўллаш асосида намоён бўлади.
Маълумки, шу вақтгача олий ўқув юртларидаги маърузалар анъанавий тарзда ўтилар эди. Бунда ўқитувчи барча ўқув материални ўзи баён қилар, ўқувчилар эса лоқайд эшитувчи бўлиб қолар эди. Эндиликда ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган педагогик технологияларга ўтиш зарур. Муаммоли таълим ўқувчи шахсини фаоллаштиришга хизмат қилади.
ПИНБОРД” методи
Бу усул (инглизчадан pin- маҳкамлаш, board- ёзув тахтаси) мунозара усуллари ёки суҳбатини амалий усул билан мослашдан иборат.
Таълим берувчи:

  • Таклиф этилган муаммони ечишга ўз нуқтаи назарини баён қилади.

  • Оммавий тўғри ақлий ҳужумни ташкиллаштиради.

Таълим олувчилар қуйидаги ғояларни:

  • Таклиф этадилар, муҳокама қиладилар, баҳолайдилар энг кўп мақбул, самарали ва бошқа ғояларни танлайдилар ва уларни қоғоз варағига асосий сўзлар кўринишида (2 сўздан кўп бўлмаган) ёзадилар ва ёзув тахтасига бириктирадилар.

Гуруҳ аъзолари (таълим берувчи томонидан белгиланган 2-3 ўқувчи ёзув тахтасига чиқадилар ва бошқалар билан маслаҳатлашиб:

  • аниқ хато ёки қайтирилувчи ғояларни саралайдилар;

  • тортишувларни аниқлайдилар;

  • ғояларни тизимлаштириш мумкин бўлган белгилар бўйича аниқлайдилар;

  • шу белгилар бўйича ҳамма ғояларни ёзув тахтасида гуруҳлайдилар(карточка/варақлар).

Таълим берувчи:

  • умумлаштиради ва иш натижаларини баҳолайди.


Download 396.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling