I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Download 2.27 Mb.
|
1 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш»
- 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар»
- Дебет
0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётининг дебетида қурилиш ташкилотлари томонидан сарфланган капитал қуйилмалар тўғрисида маълумотлар жамланади, кредитида эса капитал инвестиция суммасини асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши акс эттирилади. Счётнинг қолдиғи дебет томонида бўлиб, у тугалланмаган қурилишга тўғри келадиган капитал қуйилмалар суммасини кўрсатади.
0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш» счётининг дебетида таъминотчидан қабул қилинган асосий воситанинг қиймати, шунингдек уни ташиб келтириш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва бошқа харажатлар акс эттирилади, кредитида эса счётнинг дебетида тўпланган суммани асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши кўрсатилади. Дебет ва кредит оборотлари суммалари тенг бўлганлиги учун бу счёт сальдога эга бўлмайди. 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» счётида юқоридаги счётларга киритилмаган капитал инвестициялар, жумладан асосий воситаларни кенгайтиришга, реконструкция ва модернизациясига сарфланган капитал қуйилмалар ҳисобга олинади. Бу характердаги қуйилмаларнинг суммалари кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилиш далолатномалари асосида ҳаракатда бўлиб келган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади. Қурилиш ташкилотларига асосий воситалар юқори ташкилотдан, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан бепул келиб тушиши ҳам мумкин. Бундай асосий воситалар шартномалар, счёт-фактуралар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида қабул қилинади. Ушбу ҳужжатлар асосида бепул олинган асосий воситаларга қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» Кредит 8530 «Қайтариб бермаслик шарти билан олинган мол-мулк» Бепул берилган асосий воситаларни ташиб келтириш харажатлари уларнинг бошланғич қийматига киритилади ва бу ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: Дебет 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» Кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» Бир вақтнинг ўзида: Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари» Кредит 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» Қурилиш ташкилотларига таъсис ҳужжатлари (устав, таъсис шартномаси)га асосан таъсисчилардан қабул қилинган асосий воситалар счет-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар асосида қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: Download 2.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling