I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Иш ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усули
Download 2.27 Mb.
|
1 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи ҳолатда
- Эскиришни ҳисоблашнинг кумулятив усули.
Иш ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усули. Бу усулни, одатда, қурилиш ишларини олиб борилишига фаол таъсир ўтказадиган асосий воситалар бўйича қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунончи, уни қурилиш машиналари ва механизмлари, транспорт воситалари бўйича қўллаш мумкин. Ушбу усулда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб ҳам бошланғич қиймат ёки чамаланган тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган бошланғич қиймат ҳисобланади. Йиллик амортизация суммаси амортизацияланадиган қийматни 1 бирлик бажариладиган ишга тўғри келадиган амортизация меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади.
Мисол. Краннинг бошланғич қиймати 40000000 сўм дейлик. Тугатиш қиймати 1-ҳолатда 5 фоиз, яъни 2000000 сўм белгиланган, 2-ҳолатда эса кўзда тутилмаган. Краннинг иш фаолияти унинг фойдали хизмат муддатида (айтайлик,10 йил ичида) ишлаган вақт миқдори билан ўлчанади. Ушбу вақт миқдори 20000 соат, краннинг ҳақиқатда ишлаган вақти билдирги-наряд бўйича биринчи йилда 3000 соат, дейлик. Юқоридаги маълумотлар асосида кран бўйича амортизация қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади. Биринчи ҳолатда. (1) 1 соатлик амортизация меъёри 1900 сўм (38000000/20000); (2) биринчи йилда ҳисобланадиган амортизация суммаси 5700000 сўм (1900*3000). Иккинчи ҳолатда. (1) 1 соатлик амортизация меъёри 2000 сўм (40000000/20000); (2) биринчи йилда ҳисобланадиган амортизация суммаси 6000000 сўм (2000*3000). Қурилиш машиналари ва механизмлари бўйича ҳисоб-китоб қилинган эскириш суммаси қурилиш ташкилотларида уларнинг қайси объектларда ишлаганлигига қараб ўша объектларнинг таннархига киритилади. Эскиришни иш ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш усулини транспорт воситалари бўйича қўллашда иш бирлиги бўлиб, улар томонидан бажарилган юк айланмаси (т/км), босиб ўтилган йўл (км) ёки наряда бўлган иш вақти (соат) ҳисобланади. Эскиришни ҳисоблашнинг кумулятив усули. Ушбу усулда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб ҳам бошланғич қиймат ёки чамаланган тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган бошланғич қиймат ҳисобланади. Йиллик амортизация суммаси амортизацияланадиган қийматни амортизация меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Амортизация меъёри сифатида хизмат йиллари сонини хизмат йиллари сонларининг йиғиндисига нисбати олинади. Фақат ушбу нисбат бирлик қўлланишда тескари ҳолда ишлатилади. Мисол. Краннинг бошланғич қиймати 40000000 сўм дейлик. Тугатиш қиймати 1-ҳолатда 5 фоиз, яъни 2000000 сўм белгиланган, 2-ҳолатда эса кўзда тутилмаган. Краннинг хизмат муддатида 10 йил. Хизмат йиллари сонлари йиғиндиси 55 (1+2+3+4+5+6+7+8+9+10), мос равишда амортизация ҳисоблашда меъёр сифатида олинган сонлар нисбати:1-йил учун 10/55; 2-йил учун 9/55, 3-йил учун 8/55 ва шу тарзда 10-йил учун 1/55. Юқоридаги маълумотлар асосида кран бўйича амортизация қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади. Download 2.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling