I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


ЭСМ-1 шакл, ЭСМ-2 шакл, ЭСМ-3 шаклдаги


Download 2.27 Mb.
bet18/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77
Bog'liq
1 қисм

ЭСМ-1 шакл, ЭСМ-2 шакл, ЭСМ-3 шаклдаги ҳужжатлар балансида махсус қурилиш машиналари ва механизларига эга бўлган ва улар ёрдамида бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган қурилиш ташкилотларида қўлланилади.
Кўтариш крани иши ҳақида билдиргида (ЭСМ -1 шакл) унинг қайси объектда ишлагани ва бажарган ишининг турлари, миқдори, сарфлаган вақти ва бошқа маълумотлар келтирилади. Ушбу билдирги асосида кўтариш крани томонидан бажарилган ишнинг қиймати тўғрисида маълумотнома тузилади. Маълумотнома бош пудратчи томонидан имзоланади ва унинг муҳри билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжат бош пудратчи ва кўтариш кранида ишларни бажарган ихтисослашган қурилиш ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлади.
Қурилиш машинаси йўл варақаси (ЭСМ-2 шакл) машинистга объектга етказиш олдидан тўлдирилади. Унда машинанинг номи, техник маълумотлари, машинистнинг исми-шарифи, унга берилган топшириқлар, топшириқни бажаришга киришиш ва уни якунлаш муддатлари кўрсатилади.
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги (ЭСМ-3 шакл)да худди (ЭСМ -1 шакл)дагидек бошқа қурилиш машиналари (бетон қориш, экскаватор, бульдозер, гредер ваш у кабилар) томонидан ҳар бир объектда бажарилган ишларнинг турлари, миқдори, сарфлаган вақти ва бошқа маълумотлар келтирилади. Ушбу билдирги қурилиш машиналари томонидан бажарилган ишнинг қиймати тўғрисида маълумотномани тузишга асос бўлади. Бу маълумотнома ҳам бош пудратчи томонидан имзоланади, унинг муҳри билан тасдиқланади ҳамда бош пудратчи ва ихтисослашган қурилиш ташкилоти ўртасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлади.
ЭСМ-4 шакл, ЭСМ-5 шакл ва ЭСМ-6 шаклдаги ҳужжатлар ўз балансида қурилиш машиналари ва механизмлари бўлган барча турдаги қурилиш ташкилотларида қўлланилади.
Қурилиш машинаси ва механизми иши тўғрисида билдирги-наряд (ЭСМ-4 шакл) натурал ўлчов бирликларида ўлчанадиган топшириқлар ва бажарилган ишларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш учун қўлланилади. Бу билдирги қурилиш ташкилотида қурилиш машиналари ва механизмлари учун масъул бўлган шахс томонидан бир нусхада тузилади ва машинстлар қўлига топширилади. Топшириқлар ва ишлар ҳақиқатда бажарилгач, буюртмачи корхона билдиргида топшириқ ва ишларни қабул қилиб олганлигини имзолайди ва муҳр билан тасдиқлайди. Ушбу билдирги нафақат бажарилган ишларни ҳисобга олишга, балки машинистларга иш ҳақини ҳисоблаш учун ҳам асос бўлиб ҳисобланади.

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling