2.2-жадвал
Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатларининг қурилиш объектлари ўртасидаги
тақсимоти
Машина ва механизм тури
|
Вақт сарфи,
соат
|
Харажат, сўм
|
Шундан объект бўйича
|
Жами
|
1 соат-лик
|
А
|
Б
|
В
|
Вақт, соат
|
Сумма,
сўм
|
Вақт, соат
|
Сумма,
сўм
|
Вақт,соат
|
Сумма, сўм
|
Кран
|
240
|
1946000
|
8103,3
|
240
|
1946000
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Бульдозер
|
200
|
528000
|
2640
|
96
|
253440
|
64
|
168960
|
40
|
105600
|
Бўёқ пуркаш аппарати
|
150
|
522000
|
3265,5
|
-
|
-
|
86
|
280833
|
64
|
241167
|
Жами
|
590
|
2996000
|
х
|
336
|
2199440
|
150
|
449793
|
104
|
346767
|
Ушбу тақсимот асосида аниқланган харажатлар мос равишдаги қурилиш объектлари таннархига киритилади ва 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётига очилган тегишли аналитик счётларда акс эттирилади.
3. Qurilish tashkilotlarida asosiy vositalarga eskirish hisoblash usullarini qo‘llash xususiyatlari
Қурилиш ташкилотлари бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари асосий воситалари бўйича уларнинг эскиришини 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»да назарда тутилган усуллар бўйича умумбелгиланган амортизация меъёрлари асосида ҳисоб-китоб қилишлари лозим. Асосий воситалар турлари ёки гуруҳлари бўйича эскириш ҳисоблашнинг танлаб олинган усуллари, шунингдек қўлланиладиган амортизация меъёрларининг аниқ миқдорларини қурилиш ташкилотлари ўзларининг ҳисоб сиёсатида белгилаб олишлари мумкин. Қуйида қурилиш ташкилотлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларда эскириш ҳисоблаш усулларини айрим асосий воситалар турлари бўйича қўллаш тартибига тўхталамиз.
Бир маромда эскириш ҳисоблаш усули. Бу усулни қўллаш чекланмаган. Лекин, уни қурилиш ишларини олиб борилишига фаол таъсир ўтказмайдиган асосий воситалар бўйича қўллаш, одатда, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунончи, бу усулни бино ва иншоатлар, мебель ва офис жиҳозлари, компьютерлар бўйича қўллаш мумкин.
Ушбу усулнинг моҳияти шундаки, унда асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб: (1) бошланғич қиймат ёки чамаланган тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган бошланғич қиймат ҳисобланади; (2) йиллик амортизация суммаси амортизациялана-диган қийматни белгиланган йиллик амортизация меъёрига кўпайтириш ва 100 фоизга бўлиш, ойлик амортизация суммаси эса йиллик амортизация суммасини 12 га бўлиш йўли билан топилади.
Мисол. Бинонинг бошланғич қиймати 10000000 сўм дейлик. Тугатиш қиймати 1-ҳолатда 10 фоиз миқдорида белгиланган, 2-ҳолатда эса кўзда тутилмаган. Йиллик амортизация меъёри – 5 фоиз.
Демак, бинонинг амортизацияланадиган қиймати 1-ҳолатда 9000000 сўмни (10000000- 10000000*10%), 2-ҳолатда эса 10000000 сўмни ташкил этади. Йиллик амортизация суммаси 1-ҳолатда 450 минг сўмни (9000000*5%), 2-ҳолатда эса 500000 сўмни (10000000*5%) ташкил этади. Ойлик амортизация суммаси 1-ҳолатда 37500 сўмни (450000/12), 2-ҳолатда эса – 41667 сўмни (500000/12)ни ташкил қилади. Бу усулга кўра қурилиш ташкилотида 20 йилдан сўнг 1-ҳолатда бинонинг 9000000 сўмлик бошланғич қиймати тўлиқ тикланади, 1000000 сўмлик қиймати тикланмасдан қолади. 2-ҳолатда эса бинонинг қиймати 20 йилдан сўнг тўлиқ тикланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |