I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Download 2.27 Mb.
|
1 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамланган амортизация суммаси Қолдиқ қиймат
Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш мақсадидаги барча асосий воситаларнинг ҳисобланган эскириши суммасини бевосита асосий ишлаб чиқариш счётига олиб бориб бўлмайди. Бунга сабаб шундаки, ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар қурилиш ташкилоти томонидан олиб борилаётган барча қурилиш ишларига бир вақтнинг ўзида хизмат қилиши мумкин. Шу боис, ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситаларга ҳисобланган амортизация суммалари дастлаб 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида ёки 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида алоҳида очилган аналитик счётларда акс эттирилади. Ҳисобот ойи охирида юқоридаги счётларда акс эттирилган амортизация ажратмалари қурилиш ишлари олиб борилаётган объектлар ўртасида махсус ҳисоб-китоб асосида тақсимланади. Амортизация харажатларини қурилиш объектлари ўртасида тақсимлаб чиқиш турли усулларда амалга оширилиши мумкин. Улар ичида энг кенг тарқалганлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: (1) амортизация суммасини ҳар бир объект бўйича олинган соф тушумнинг жами соф тушумдаги ҳиссасига қараб тақсимлаш; (2) амортизация суммасини асосий воситаларнинг ҳисобот даврида ҳар бир объектда ишлаган иш вақти (бажарган иши)ни жами ишлаган иш вақтидаги (ёки жами бажарган ишларидаги) ҳиссасига қараб тақсимлаш; 3)амортизацияси суммаси қурилиш ташкилотлари ҳисоб сиёсатида белгиланган бошқа тартибларда тақсимлаш. Ушбу маълумотларга ва юқорида изоҳи берилган тартибга кўра ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар амортизацияси тақсимотини қуйидагича ҳисоб-китоб қилиш мумкин (2.7-жадвал). Бундай тақсимот маълумотлари РТ-7 шаклдаги ишлов қайдномасида ўз аксини топади. Download 2.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling