I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 2.27 Mb.
bet46/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77
Bog'liq
1 қисм

иккинчидан, олинадиган даромаднинг суммаси аниқ бўлиши;
учинчидан, бажарилган ишлардан келиб тушган ёки келиб тушадиган тушум қурилиш ташкилотининг активларини кўпайишига ёки унинг мажбуриятларини камайишига олиб келишига тўлиқ ишонч бўлиши;
тўртинчидан, буюртмачи қабул қилиб олган қурилиш иши учун пудратчи олдидаги мажбурияти суммасини сўзсиз тасдиқлаши.
Қурилиш ташкилотларида қурилиш ишларини бажаришдан олинган даромадларни тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура» ҳисобланади. Ушбу ҳужжат пудратчи ва буюртмачи томонидан имзолангандан сўнг расмий кучга эга бўлади.
«Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура» собиқ КС-2 шакл «Бажарилган ишларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома» ва КС-3 шакл «Бажарилган ишлар ва харажатлар тўғрисида маълумотнома» ўрнига киритилган ягона ҳужжатдир. У камида икки нусхада тузилади. Маълумотнома–счёт-фактуранинг бир нусхаси пудратчида қолади, иккинчи нусхаси эса буюртмачига топширилади. Инвесторларнинг талабларига кўра уларга ҳам ушбу ҳужжатнинг алоҳида нусхалари тақдим этилади. Маълумотномани тузишга асос бўлиб бажарилган ишлар ҳисоби журнали (КС-6 шакл) маълумотлари ҳисобланади. Ушбу журнал қурилиш ташкилотида ҳар бир объект бўйича юритилади. Журналда қурилиш ишларини бошланиш ва якунланиш санаси, уларни бориш жараёни, кетма-кетликда бажарилган технологик ишларнинг ўлчамлари, белгиланган меъёр ва расценкалар бўйича аниқланган қиймати ва бошқа жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлар жамланади.


БАЖАРИЛГАН ИШЛАР (ҚИЛИНГАН ХАРАЖАТЛАР) ҚИЙМАТИ ТЎҒРИСИДА
МАЪЛУМОТНОМА – СЧЁТ-ФАКТУРА
_________________
(давр)

Пудратчи__________________________
___________________________________
Манзили___________________________

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling