I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Download 281 Kb.
bet10/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36
Bog'liq
уқингизлар

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда биринчи навбатда қайси харажат турлари назарда тутилади?

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш, шунингдек коммунал хизматлар харажатларини назарда тутган ҳолда шакллантиради.





  1. Бюджет ташкилотларининг Ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларини санаб беринг?




  • чорак охирида иқтисод қилинган маблағ;

  • товарлар (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;

  • ижара тўловининг бир қисми;

  • белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;

  • ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам) ҳисобига шакллантирилади.




  1. Давлат бюджети тақчиллиги нима?



Давлат бюджети тақчиллиги - муайян даврда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши.

  1. Давлат бюджетининг тақчиллиги қандай манбалар ҳисобидан молиялаштирилади?

  • давлат активларини сотишдан олинган даромадларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратмалари;

  • Ўз.Р республика бюджети маблағининг молия йили бошидаги қолдиқлари;

  • давлат томонидан маблағ жалб қилиш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.




  1. Давлат бюджети профицити бу нима ва у қайси бюджет бўйича аниқланади?

Давлат бюджети даромадларининг харажатларидан ортиши Давлат бюджети профицити ҳисобланади ва у Давлат бюджети бўйича аниқланади.






  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling