Давлат бюджети даромадлари қандай манбалардан шаклланади?
Давлат бюджети даромадлари:
солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар;
давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан олинган даромадлар;
мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
юридик ва жисмоний шахслар, чет давлатлардан тушадиган қайтарилмайдиган пуллар;
резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудалари, кредит линиялари ва чет давлатларга ажратилган кредитлар маблағларини қайтариш ҳисобига тўловлар, шунингдек улар бўйича фоизли тушумлар;;
қонунчиликка мувофиқ бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.
Давлат бюджети маблағларининг харажат йўналишлари тўғрисида тушунча беринг.
Давлат бюджетининг харажатлари таркибига:
ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;
нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари;
иқтисодиёт харажатлари;
марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, адлия ва прокуратура органларини сақлаб туриш харажатлари;
судларни сақлаб туриш харажатлари;
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари;
бошқа харажатлар киради.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига қандай чекловлар қўйилган?
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар балансли даромадлар ва харажатларга эга бўлиб, уларда тақчилликка йўл қўйилмайди, шунингдек:
маблағлар жалб қилишни амалга оширишга, юқори турувчи бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно;
тасдиқланган маблағдан ортиқ маблағ сарфлашга;
бошқа юридик ва жисмоний шахслар фойдасига молиявий кафолат ва кафиллик беришга;
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш манбаси аниқ бўлмасдан бошланган тадбирларни молиялаштиришга ва параллель лойиҳалаштириш, тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширилган қуриш ва таъмирлаш ишларини молиялаштиришга;
юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари ва кредитлари беришга йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |