Бюджет тизими бюджетларининг баланслилиги ва ўзаро боғлиқлиги принципига тушунча беринг.
Баланслилик принципи – бюджет тизими бюджетларининг харажатлар ҳажми уларнинг даромадлари ва тақчилликни қоплаш манбалари йиғиндисининг ҳажмига мувофиқ бўлишини назарда тутади.
Ўзаро боғлиқлик принципи – бюджет тизими бюджетларини тузиш ва ижро этишда бюджетларнинг маблағлари мазкур бюджетларнинг баланслилигини таъминлаш учун улар ўртасида қайта тақсимланиши мумкинлигини назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар тўғрисида тушунча беринг.
Давлат бюджети тузилмасига – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари киради.
Консолидациялашган бюджет тўғрисида тушунча беринг.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига Давлат бюджети, Давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари киради.
Давлат мақсадли жамғармалари нима мақсадда ташкил этилади?
Давлат мақсадли жамғармалари - давлат функцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари қандай жамғармаларини биласиз?
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига:
бюджет ташкилотининг Ривожлантириш жамғармаси;
тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;
вазирлик, қўмита ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;
бюджет ташкилотларининг ундириладиган тўловлар ҳисобига шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |