I вариант “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предметини аниқланг


Download 47.06 Kb.
bet12/25
Sana05.02.2023
Hajmi47.06 Kb.
#1168069
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
Вариантлар ЎЗ. энг ян.тар

19. Испаниянинг “Talgo” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган юқори тезликда ҳаракатланадиган “Afrosiyob” электропоезди қатнови қачон ва қайси шаҳарлар ўртасида йўлга қўйилди?
а) 2015 йил Тошкент-Қарши-Шаҳризабз шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган;
б) 2013 йил Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган;
в) 2016 йил 25 август куни Тошкент-Бухоро шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган;
г) 2011 йил Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган;
20. Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги асосий йўналиш – бу...
а) нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш;
б) ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш;
в) аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш;
г) нархлар эркинлаштириш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, ) аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш.


III вариант
1. “Халқ тарихи, мамлакат тарихи, ислом тарихини билмай туриб оддий мусулмон, давлат арбоби, руҳоний, олимнинг ҳам бўлиши мумкин эмас...Комил ва адолатли инсон бўлиш учун, албатта, тарихни билиш керак, бирорта билим тарих илмисиз комил бўлмайди”. Ушбу фикр кимга тегишли?
а) XII-XIII асрларда яшаган, “Сийрат Ус-Султон Жалолиддин Манқбурни” (“Султон Жалалиддин Мангубердининг ҳаёт йўли”) тарихий асарининг муаллифи Шаҳобиддин Муҳаммад ан-Насавийга;
б) XV асрда яшаган, “Зафарнома” тарихий асарининг муаллифи Шарафиддин Али Яздийга;
в) 1394-1449 йилларда яшаган, “Тарихи арбаъ улус” (“Тўрт улусТаприха”) тарихий асарнинг муаллифи Мирзо Улуғбекка;
г) 1875-1919 йилларда яшаган, “Тарихит Ислом” асарининг муаллифи Маҳмудхўжа Беҳбудийга.
2. Марказ томонидан 80-йилларнинг ўрталарида Ўзбекистонда қатағонликнинг янги босқичи “пахта иши”, “ўзбек иши” уюштирилди. Ундан кўзланган мақсад...
а) қўшиб ёзиш ҳаракатларни тўхтатиш, “темир интизом” билан миллий кадрларни жазолаб, эркин фикрлайдиган зиёлиларни жиловлаш, республикаларда юзага келаётган ижтимоий-сиёсий кучларни бўғиб ташлаш, миллий онг, фуқаронинг фаоллигини ҳам бир тизгинда ушлаб туриш;
б) қўшиб ёзиш ҳаракатларини тўхтатиш, қонунбузарликка чек қўйиш, Ўзбекистонда ўз манфаатларини эл-юрт манфаатларидан устун қўйган раҳбарларни жавобгарликка тортиш, республикада ёш кадрларни тарбиялаш, танлаш, жой-жойига қўйиш;
в) қўшиб ёзиш ҳаракатларини тўхтатиш, Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш ва шу йўл билан бутун дунёга совет тизимининг қанчалик адолатли жамият эканлигини кўз-кўз қилиш;
г) қўшиб ёзиш ҳаракатларини тўхтатиш, ўзбек халқини бир мақсад йўлида бирлаштириб лоқайд, бепарво кайфиятдаги раҳбарлардан холис қилиш, Ўзбекистонда том маънодаги адолатни ўрнатиш.

Download 47.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling