16. Макроиқтисодиёт...
а) миллий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланишни, турли тармоқлар ўртасидаги алоқадорликни тавсифлайдиган ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар тизимидир;
б) ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, маҳсулот ва хизматлар ассортиментларини кўпайтириш, уларнинг сифатини такомиллаштиришни ўз ичига олувчи жараён;
в) ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, маҳсулот ва хизматлар ассортиментларини кўпайтириш, тармоқ ва корхоналар фаолият соҳаларини ривожлантириш.
г) моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларини яхлит бир бутун қилиб бирлаштирган миллий иқтисодиёт ва жаҳон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир.
17. Ўрта Осиёда илк темир йўллари қайси йиллари қурилиб, фойдаланишга топширилди?
а) 1867-1899 йилларда Ўрта Осиё темир йўллари қурилиб фойдаланишга топширилди;
б) 1880-1888 йилларда Закаспий ҳарбий темир йўли қурилиб, фойдаланишга топширилди;
в) 1880-1899 йилларда Ўрта Осиё темир йўллари қурилиб фойдаланишга топширилди;
г) 1867-1906 йилларда Оренбург-Тошкент теми йўллари қурилиб, фойдаланишга топширилган.
18. “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонуни қачон қабул қилинди?
а) 1998 йил 15 апрелда Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн тўртинчи сессиясида;
б) 1999 йил 15 апрелда Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн тўртинчи сессиясида;
в) 1997 йил 15 апрелда Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн бешинчи сессиясида;
г) 1996 йил 15 апрелда Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн биринчи сессиясида.
19. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда 3000 километрдан ортиқ темир йўлларни электрлаштириш натижасида...
а) поездлардан фойдаланиш ҳаражатларини 25 фоизга камайтириш, йўловчи ва юк ташиш тезлигини 1,5 баробар ошириш имкони яратилди.
б) поездлардан фойдаланиш ҳаражатларини 15 фоизга камайтириш, йўловчи ва юк ташиш тезлигини 1,6 баробар ошириш имкони яратилди.
в) поездлардан фойдаланиш ҳаражатларини 20 фоизга камайтириш, йўловчи ва юк ташиш тезлигини 1,3 баробар ошириш имкони яратилди.
г) поездлардан фойдаланиш ҳаражатларини 23 фоизга камайтириш, йўловчи ва юк ташиш тезлигини 1,7 баробар ошириш имкони яратилди.
20. Ўзбекистон янгиланиш ва таракққиёт йўлига асос қилиб олинган етакчи тамойилларидан бири кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишдан иборатдир. Мустақилликнинг дастлабки кунларида бу каби сиёсатнинг қабул қилинишига қандай сабаблар туртки бўлди?
а) Ўтган асрнинг 80 йилларнинг иккинчи ярмига келиб Ўзбекистон ССР бюджети дефицити ҳамда инфляция даражасининг ортиб бориши, халқ истеъмоли товарларининг етишмаслиги, ишлаб чиқариш ва меҳнат самарадолигининг тушиб кетиши;
б) узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда ишсизлик даражасининг ўсиши, ишлаб чиқариш самарадорлигининг тушиб кетиши, аҳоли даромадларининг камайиши натижасида халқ фаровонлиги даражасининг тушиб кетиши;
в) республика аҳолисининг ижтимоий ҳолати, ижтимоий таъминоти ва ижтимоий ҳимояси масалалари умуман қониқарсиз холатга тушиб қолиши;
г) юқоридагиларнинг барчаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |