I вариант “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предметини аниқланг


Download 48.43 Kb.
bet1/25
Sana14.12.2022
Hajmi48.43 Kb.
#1002699
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Вариантлар ЎЗ. энг ян.тар


I вариант
1. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предметини аниқланг
а) халқимизнинг энг қадимги замонлардан то ҳозирги кунгача босиб ўтган узоқ ва тарихий йўлини холисона ўрганишдан иборатдир;
б) чор Россияси томонидан Ўрта Осиёнинг босиб олинишидан то ҳозирги кунгача халқимизнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаётини холисона ўрганишдан иборатдир;
в) юртимизда мустабид Совет ҳокимиятининог ўрнатилишидан то ҳозирги кунгача халқимизнинг босиб ўтган тарихий йўлини холисона ўрганишдан иборатдир;
г) халқимизнинг мустабид Совет империясининг инқирозидан то ҳозирги кунгача босиб ўтган тарихий йўлини холисона ўрганишдан иборатдир.
2. Ўзбекистон энг янги тарихининг бешинчи босқичи қайси йилдан бошланган?
а) 1989 йилдан;
б) 1991 йилдан;
в) 2011 йилдан;
г) 2017 йилдан.
3. Ўзбекистон жамияти ва ўзбек халқи ўз тарихининг мутлоқа янги босқичига – Ўзбекистоннинг энг янги тарих даврининг илк босқичига қачон қадам қўйди?
а) 1985 йил КПСС МҚнинг апрель пленумидан кейин;
б) 1987 йил “қайта қуриш” сиёсати барбод бўлгандан сўнг;
в) 1988 йил илк бор СССРда бозор муносабатларига ўтиш масаласи кўтарилган вақтда;
г) 1989 йил Ўзбекистонда халқ миллий онгининг ўсиши, жамият аъзоларининг ижтимоий фаоллигини ошиши билан.
4. Ўзбекистон ССР Мустақиллиги тўғрисида Декларация қачон қабул қилинди, мазкур Декларация нечта моддадан иборат, унинг аҳамиятини нималардан иборат?
а) 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Советининг II сессиясида 12 моддадан иборат Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди, бу Декларация республика миллий давлат мустақиллигининг ҳуқуқий ва сиёсий асосларини яратиш учун катта хизмат қилди;
б) 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Советининг III сессиясида 12 моддадан иборат Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди, бу Декларация республика миллий давлат мустақиллигининг ҳуқуқий асосларини яратиш учун катта хизмат қилди;
в) 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Советининг IV сессиясида 12 моддадан иборат Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди, бу Декларация республика миллий давлат мустақиллигининг сиёсий асосларини яратиш учун катта хизмат қилди;
г) 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Советининг V сессиясида 12 моддадан иборат Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди, бу Декларация республика миллий давлат мустақиллигининг ҳуқуқий, сиёсий ва иқтисодий асосларини яратиш учун катта хизмат қилди.

Download 48.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling