I вариант “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предметини аниқланг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини
Download 48.43 Kb.
|
Вариантлар ЎЗ. энг ян.тар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12. Ҳуқуқий давлат, бу...
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини икки палатали парламент тизимига ўтишнинг асосий сабабларини аниқланг.
а) Ўзбекистон Республикаси қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сиёсий партиялар ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат бошқарувини амалга оширишдаги фаолиятларини янада фаоллаштириш эҳтиёжидан; б) Парламент фаолиятини кучайтириш, қонунчилик жараёнини профессионаллаштириш, қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг сифатини янада оширишга бўлган эҳтиёждан; в) Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган жамоат бирлашмалари давлат ҳокимиятини тузиш ва бошқаришдаги фаолиятларини янада фаоллаштириш эҳтиёжидан; г) Ўзбекистондаги барча ижтимоий қатламлар ва ижтимоий-сиёсий кучларни давлат ҳокимиятини тузиш ва бошқариш ишларига жалб қилиш эҳтиёжидан. 11. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти... а) қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар билан келишган ҳолда иш юритиши Конституцияда белгиланган; б) сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликда иш юритиши Конституцияда белгиланган; в) Ўзбекистон Республикаси Президепнти билан бевосита келишган ҳолда иш юритиши Конституцияда белгиланган; г) ) қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. 12. Ҳуқуқий давлат, бу...а) ҳуқуқнинг ҳукмронлиги, қонуннинг устуворлиги таъминлайдиган демоктатик давлат;б) барчанинг қонун ва мустақил суд олдида тенглиги таъминланадиган демократик давлат;в) инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланадиган, ҳокимият ваколатларининг бўлиниши принципи асосида ташкил этилган демократик давлат;г) юқоридагиларнинг барчаси. 13. Фуқаролик жамияти қандай функцияларни бажаради? а) қонунчилик асосида у инсоннинг ва фуқароларнинг шахсий хаёт соҳасини давлат ва бошқа сиёсий структураларнинг асосланмаган қатъий мувофиқлаштиришидан ҳимоя қилишни таъминлайди; Фуқаролик жамияти уюшмалари асосида ижтимоий (жамоатчилик) ўзини – ўзи бошқариш механизмлари яратилади ва ривожлантирилади; Фуқаролик жамияти давлатнинг демократик органларини, унинг барча сиёсий тизимини шаклланиши ва содда кўринишга келтиришга кўмак беради; бунинг учун у турли воситалардан фойдаланади: сайлов кампанияларидан ва референдумларда, норозилик ёки бу ёки у талабларини қўллаб-қувватлаш акцияларида, у ёки бу масаладар бўйича жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этиш; б) фуқаролик жамиятининг институтлари ва ташкилотлари инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини реал кафолатлашларини давлат ва жамоат ишларида тенг иштирокини таъминлашга қаратилади; Фуқаролик жамияти ўз аъзоларига нисбатан ижтимоий назорат функцияларини бажаради: у давлатдан мустақил равишда восита ва санкциялар беришга эга бўлиши мумкинки, уларнинг ёрдамида у индивидларнинг жамоа талабларига риоя қилишларига мажбурлаши, фуқароларнинг ижтимоийлашувини ва тарбияланишини таъминланиши мумкин; в) фуқаролик жамияти коммуникациявий вазифани бажаради. Бу жамият давлат органларига фуқароларнинг конкрет манфаатлари ҳақида хабардор қилиб туради,бу манфаатларни амалга ошириш эса фақат давлат органларига тегишли бўлади; Фуқаролик жамияти ўз институтлари ва ташкилотлари билан барқарорлаштирувчи вазифасини бажаради. У давлат олдида танг ҳолатлар юз бергапнида унга ёрдам беради, жамият ҳаётини яшашини таъминлайдиган мустаҳкам структураларини яратади; г) барча жавоблар тўғри. Download 48.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling