Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари


Зарафшон дарёси ва унинг сув ҳавзалари


Download 1.21 Mb.
bet9/31
Sana03.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1156600
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31
Зарафшон дарёси ва унинг сув ҳавзалари. Зарафшон дарёси денгиз сатҳидан 2750 метр баландликда, Туркистон тизма тоғлари билан Ҳисор тизма тоғлари қўшилган жойда Зарафшон музлигидан бошланади. Дарё шарқдан ғарбга қараб оқади ва узунлиги 750 км етади.
Зарафшон дарёсининг музликдан Магиён даресигача бўлган юқори оқими 300 км яқин бўлиб, тизма тоғлар орасидан оқади. Фандарё, Қўштутдарё ва Магиён дарелари Зарафшон дарёсининг манашу қисмидаги энг катта ирмоқлари ҳисобланади.
Зарафшон дарёсининг ўрта оқими борган сари кенгайиб бориб кўп ўзанли кайирлар бўйлаб оқа бошлайди. Дарёнинг бу қисмидаги қуйиладиган ҳеч қандай ирмоқ йўқ, бироқ унинг суви ерларни суғорадиган кўплаб канал ва ариқлар бўйлаб жадал оқади. Самарқанд яқинидаги Зарафшон ўзани Оқдарё ва Қорадарега бўлиниб кетади. Каттақўрғон ва Зиёвуддин шаҳарлари оралиғида Оқдарё ва Қорадарё бирга қўшилиб Зарафшон дарёсининг ягона ўзанини ҳосил қилади.
Зарафшон дарёсининг қуйи оқими қумликларда йўқолиб кетади. Дарё қарийиб ҳамма вақт айниқса июль-август ойларида лойқаланиб оқади, январь-феврали ойларида эса деярли тиниқлашиб қолади. 1917-18 йилларда Ўзбекистонда шу билан биргаликда Зарафшон атрофидаги экин майдонларини суғориш анчагина мушкул аҳволда бўлган. Суғориладиган ерларга сув, дарёдан тўғри каналлар орқали олиб борилган. Қурилган тўғонлар оддийгина тузилишга эга бўлиб, сувнинг кўп исроф бўлишига олиб келган. Шу сабабли гидротехник қоидаларга асосланган ҳолда дарё ўзани бўйлаб тўғон қурила бошлайди.
Зарафшон дарёсида биринчи бўлиб 1929 йилда энг катта “Биринчи май” сув тўғони қурилди. Шу билан биргаликда чап қирғоқ каналлари қурилиб ишга туширилди. Кейинги йилларда Зарафшон дарёси бўйлаб бир қанча катта-катта сув тўғонлари қурилиб ишга туширилди.
Кейинги йилларда Зарафшон сувини эски ангор каналлари орқали Қашқадарё вилоятига суғориш учун олинади. Бухоро вилоятининг Амударёга яқин минтақалар экинларни суғориш учун Амуқоракўл ва Амубухоро каналлари орқали Амударё сувлари Зарафшонга олиб келинди. Юқорида айтилган каналлар орқали шу кунда Зарафшон дарёси Қашқадарё ва Амударё билан қўшилган.
Зарафшон дарёсининг ўрта ва қуйи оқимларида Қоракултепа, Оқтепа, Тўдакўл, Каттақўрғон, Қуйимозор, Шўркўл сув омборларидан ташқари Зарафшон дарёсининг қуйи оқимидан Денгизкўл, Тузкон, Қорақир, Шўрҳоқ каби табиий сув кўллари мавжуд.
Бухоро вилояти Амударёга яқин минтақалар экинларини суғориш учун Амуқоракўл ва Амубухоро каналлари орқали Амударё сувлари Зарафшонга олиб келинди. Юқорида айтилган каналлар орқали шу кунда Зарафшон дарёси Қашқадарё ва Амударёлар билан қўшилган.
Зарафшон дарёсини ўрта ва қуйи оқимларидан Қора култепа, Оқдарё, Тўдакўл, Каттақўрғон, Қуйимозор, Шўркўл сув омборларидан ташқари Зарафшон дарёсининг қуйи оқимидан Денгизкўл, Тузкон, Қорақир, Шўрхак каби табиий сув кўллари мавжуд.
Аму-Бухоро каналининг ишга туширилиши Заравшон қуйи оқимининг географиясига таъсир этди. Бу регионда янги Тўдакўл, Қуйимозор ва Шўркўл сув омборлари пайдо бўлди. Ўзбекистон ўзининг иқлими билан бошқа мамлакатлардан фарқ қилади. Шунинг учун бизнинг шароит балиқ етиштириш учун жуда қулайдир. Бухоро областида еттита кўл бор бу кўллар асосан Зарафшон ҳавзасидадир.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling