Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари


Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи


Download 1.21 Mb.
bet5/31
Sana03.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1156600
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи. Тадқиқот материаллари асосан Тўдакўл сув омбори ва унинг атрофидаги сув ҳавзаларидан йиғилди. Дала тажрибаларида зоологик, экологик ва анкета-сўров услубларидан ҳамда статистик материаллардан фойдаланилди.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг назарий аҳамияти Тўдакўл сув омборининг ихтиофаг қушларнинг тур таркиби, учраш хусусиятлар, кенг тарқалган ихтиофаг турлар экологияси ўрганилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ихтиофаг қушлар билан боғлиқ биозарарланишлар ва уларнинг олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади.
Магистрлик диссертациясининг тузилиши ва ҳажми: Диссертация –кириш қисми, 3 та боб, хулосала ва адабиётлар рўйхати қисмларидан тузилган. Умумий ҳажми -- бет.


Кириш
Мустақил Републикамизнинг табиати жуда хилма-хил бўлиб чўл, тоғ ва тўқайзорларда яшовчи ҳайвонот дунёси ўзига хос тартибда, бир бирига боғлиқ ҳолда ривожланади. Ўзига хос бу ҳаёт шароитига маълум даражада мослашган ҳайвонларгина яшаб қолишади. Ёввойи фауна ва флорадан фойдаланиш билан бир қаторда, уларнинг сонини асраш ва йўқолиш арафасидаги ҳайвонот дунёсини сақлаб қолишимиз муҳим албатта.
Бугунги кунда табиатни, яъни тупроқ, сув, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш инсоният измига боғлиқ бўлиб қолди албатта. Табиатни муҳофаза қилиш инсоннинг озиқ овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминловчи асосий манба ҳисобланади. Табиийки, фан ва техниканинг равнақи ҳамда аҳоли сонининг йил сайин ортиб бориши натижасида инсоннинг табиий манбаларидан унумлироқ фойдаланиши жонли табиатга кучли таъсир кўрсатади. Бу эса ўз навбатида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва уларни кўз қорачиғидай асраш зарурлигини талаб қилмоқда. Зеро ҳайвонот дунёси табиий муҳитнинг асосий бўғинларидан бири бўлиб, ватанимиз табиий бойликларини муҳим таркибий қисмидир. У ҳалқ ҳўжалигининг эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган саноат, дори-дармон, хом ашё, озиқ овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий бойликлар мақсадида фойдаланиладиган манба бўлиб хизмат қилади. Ҳайвонот дунёси илмий маданий-маърифий ва эстетик мақсадлар йўлида ҳам фойдаланилади. [Матёқубов С.Д. 1995]
Келажакда давлатимиз барқарор ривожланиш йўлига ўтиши учун табиатдаги ҳар бир тирикликни сақлаш ва улардан тўғри фойдаланиш каби масалаларга алоҳида эътиборни қаратган ҳолда Президентимизнинг атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларни бартараф этиш ҳамда биохилма-хилликни сақлаб қолиш мақсадида бир қатор қонун-ҳужжатларни ҳаётга тадбиқ қилиш каби масалаларга алоҳида ёндашиб келмоқда. Жумладан, буларга 1995 йил БМТнинг Атроф Муҳит ва Ривожланиш тўғрисидаги дастури, Табиатни сақлаш ҳалқаро уюшмаси (ТСХУ),1994) қаторига қўшилиши ҳамда 1998 йил 1 Апрель 139-сон қарор билан маъқулланган Ўзбекистон республикаси “Биологик хилма-хилликни сақлаш” миллий стратегия ва ҳаракат режаси, Вазирлар Маҳкамасининг 1999-2005 йилларга мўлжалланган “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар дастури”ни амалга ошириш масалалари тўғрисида”ги (09.10.2000), қарорларини келтириш ўринлидир.
Республикамиз Орнитологлари томонидан ҳозирги вақтда шаҳар, тоғ, тоғ олди ва сув олди ҳамда чўл ҳудудларида тарқалган қушларнинг биологияси, экологияси ва тарқалиш ареали ўрганиб келинмоқда.
ишимдан асосий мақсад – ўрганилаётган ҳудудда балиқхўр қушларнинг зарарини аниқлаш ва унинг ҳақиқатдан ҳам касалланган ёки паразитлар билан зарарланган, ёки бўлмаса хашаки балиқ турлар сонини камайтириб фойдали хусусиятларини аниқлашдан иборат. Шу мақсадда қуйидаги вазифаларни ўз олдимизга қўйдик.


  1. Ўрганилган ҳудудда балиқхўр қушларнинг хўжаликка зарарини аниқлаш;

  2. Заракунанда балиқ турлар сонини камайтириш;

  3. Балиқхўр қушларнинг фойдали хусусиятларини ўрганиш.




Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling