Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари
Download 1.21 Mb.
|
БОБ АДАБИЁТЛАР ШАРХИ
Балиқхўр қушларнинг ўрганилиш тарихи Қушлар юқори умуртқалиларнинг учишга мослашган алоҳида синфини ташкил қилади. Генетик нуқтаи-назардан қушлар рептилияларга яқин бўлганлигидан уларнинг прогрессив тармоғи сифатида ўрганиш бирмунча осон. Қушларнинг балиқлар, сувда ҳам қуруқликда ҳам яшовчилар ва судралиб юрувчилардан алоҳидалашган прогрессив белгилари қуйидагилардан иборат: 1) нерв системасининг анча такомиллашганлиги ҳамда турли-туман шароитга яхши мослашганлиги 2) инетенсив озиқланиши ва мураккаб терморегуляцияга боғлиқ бўлган тана ҳароратининг доимий ва нисбатан юқорилиги 3) кўпчилик ҳолларда ерда юриши ёки дарахтларда турган ҳолда учишга мослашганлиги 4) анча такомиллашган кўпайиш (тухумларни босиш ва бола боқиш) каби турли хил устунликлари мавжуд. Қушларнинг мазкур хоссалари улар балиқлар, сувда ҳам қуруқликда ҳам яшовчилар ва судралиб юрувчиларга нисбатан ёш синф бўлишига қарамасдан, деярли ер юзида (сут эмизувчиларга ҳам нисбатан) кенг тарқалишга ва анча турли-туман яшаш жойларини эгаллашига имкон берган. Қушларнинг ер юзида кенг тарқалганлиги ва турли-туман шароитда яшаши натижасида қушлар синфи жуда хилма-хил бўлиш билан биргаликда кўп тур сонига эга. Бу синф ҳозир яшовчи 40 туркум ва охирги маълумотларда бугунги кунда ер шарида мавжуд қуш турларининг сони 8590 тани ташкил этиши қайд этилади (Э.Майр, Э.Лисинли, Р. Юзингер, 1956). Ўтган аср иккинчи ярмидан бошлаб инсониятнинг табиий муҳитга кўрсатаётган таъсири кўлами ва кучининг ортиши оқибатида нафақат қуруқлик, балки сув ҳавзалари экотизимлари ҳам жиддий ўзгаришларга дучор бўлди. Вазиятнинг бундай тус олиши 1963 йилда сув-ботқоқ ҳудудлари ҳақидаги Конвенциянинг ишлаб чиқилишини тақозо этди. Ўшанда масалага асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш муҳити сифатида қаралган эди. Шунинг учун ҳам бир қанча давлатлар томонидан 1971 йилнинг 2 февралида Эроннинг Рамсар шаҳрида қабул қилинган ва 1975 йилда кучга кирган Рамсар конвенцияси "Халқаро аҳамиятга эга, асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойлари ҳисобланган сув-ботқоқ ҳудудлари тўғрисида"ги Конвенция деб юритила бошланди. 1997 йилдан буён эса 2 февраль — "Халқаро сув-ботқоқ ҳудудларини муҳофаза қилиш куни" дунё жамоатчилиги, жумладан, Республикамизда ўзига хос кун сифатида нишонланиб келинмоқда. Ушбу сана сув-ботқоқ ҳудудларини муҳофаза қилишнинг муҳимлиги ва зарурлигига барчанинг диққат-эътиборини қаратади. Бу эса соҳага алоқадор ташкилот ва идораларнинг фаолиятларини янада янги босқичга кўтаришга ундайди. Бундай ҳудудлар экотизими замонавий мақомига кўра вазифаси, шакли, тури, таркиби ва бошқа кўрсаткичлари бўйича жуда кенг маъно касб эта бошлади ва нафақат сувда сузувчи қушларни, балки бутун экотизимни ҳамда региондаги турлар хилма-хиллигини сақлаб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қамраб ола бошлади. Шу билан бирга сув-ботқоқ ҳудудларини нафақат муҳофаза қилиш, балки улардаги флора ва фауна объектларидан оқилона фойдаланиш ва ҳатто ривожланган мамлакатларда бундай ҳудудлардан экотуризм мақсадларида фойдаланиш ҳам йўлга қўйила бошланди. Таъкидлаш лозимки, конвенция нафақат яшаш ареаллари республикамизда жойлашган, балки яшаш ва учиб ўтиш ареаллари бир неча давлатлар ҳудуди билан боғлиқ бўлган, жумладан, халқаро ва Ўзбекистон "Қизил китоб"ларига киритилган, яъни миграция даврларида мамлакатимиз орқали учиб ўтувчи турларни муҳофаза қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Умумий майдонининг деярли 70 фоизи текисликлар, асосан чўлларга тўғри келадиган, республикамизда ҳам сув ҳавзалари ва уларнинг қирғоқ зоналари нафақат сув ва суволди қушларининг қўноқлари, озиқланиш ва кўпайиш жойлари, балки ўлкадаги органик оламнинг асосий яшаш муҳитлари сифатида ўзига хос аҳамиятга эга. Ўзбекистонда сув ва суволди қушлари тўғрисидаги аниқ илмий материаллар 1910 йиллардан бошланиб Н.А Зарудний томонидан кейинчалик Мекленбурцев, Кашкаров, Сагитов, Салихбаев, О.В Митропольский, С.Б Бақоев каби бир қатор орнитологларимиз томонидан ўрганилган. 1995 йилда ўзининг докторлик номзодлиги ҳимоя қилиш мақсадида Э.Ш Шерназаров томонидан кичик қоравойнинг(Phalacrocorax pygmaeus) Ўзбекистонда тарқалиши ва биологияси хусусида бир қанча маълумотлар ёритилган. Қушларни гуруҳлашда баъзан уларнинг озиқ таркибига қараб фойдали ва зарарли қуш гуруҳларига ажратишимиз мумкин. Албатта бу қарашлар нисбий бўлиб, ҳеч бир турни табиатда мутлоқ зарарли ёки мутлоқ фойдали тур деб баҳолай олмаймиз. Биз ҳар қандай зарарли тур деб ҳисобланган қушимизни ҳам биоценозда катта амалий аҳамияти борлигини кўришимиз мумкин. Масалан, ихтиофаг қушлар-балиқчилик хўжаликларида саноат балиқларни қириб, улар орасида турли-хил гижжаларни тарқалишига сабаб бўлишини инобатга олиб, ўз мақсад ва қизиқишимиз нуқтаи назардан уларни хўжаликнинг зарарли турлари деб ҳисоблаганимизда, айни вақтда, тегишли турлар хўжалик ҳовузларидаги хашаки, носаноат балиқ турларини еб, ҳовузларда саноат балиқларининг яшаш имкониятини оширади. Шунингдек қушлар ҳовузларда ва унинг теварагида кемирувчилар, ҳар-хил зараркунанда ҳашаротларни қириб, ҳудудда санитарлик ролини ҳам бажаради. Айрим ҳолларда озиқанинг танқислиги баъзи синантроп турларнинг ҳам вақтинчалик бўлсада балиқлар билан озиқланишига олиб келади. Айниқса, бундай ҳаракатлар сув ҳавзаларида балиқ овлаш вақтида сув сатҳи туширилган ҳовузларда тез-тез кўзга ташланади. Бунда баъзи бир қушларнинг озиқ рационининг 15%-20% гача балиқ маҳсулотлари билан тўлдирилганлигини кузатиш мумкин. (Тўраев. 2008). Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling