Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари


Тадқиқот объекти ва предмети


Download 1.21 Mb.
bet4/31
Sana03.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1156600
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Тадқиқот объекти ва предмети:
Объекти. Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қуш турлари.
Предмети: Ихтиофаг қушларнинг тур таркиби,учраш хусусиятлари, тарқалиши, экологияси, аҳамияти ва муҳофазаланиши
Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари:
Мақсади. Тадқиқот мақсади – Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушларининг фаунаси, аҳамияти ва муҳофазаланишини ўрганиш.
Вазифалари. Қўйилган мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш белгилаб олинди:
- Тўдакўл сув омборини гидрофил қушларнинг яшаш муҳити сифатида баҳолаш;
- ихтиофаг қушларнинг тур таркиби ва учраш хусусиятларини аниқлаш;
- Тўдакўл сув омборидаги кенг тарқалган ихтиофаг турларни экологик тавсифлаш;
- ихтиофаг қуш турларининг табиатда ва балиқчилик соҳасидаги аҳамиятини баҳолаш;
- ихтиофаг қушлар билан боғлиқ биозарарланишлар ва уларнинг олдини олиш масалаларини ойдинлаштириш;
-сув ҳавзаларида ихтиофаг қушларни муҳофаза қилиш масалаларини ўрганиш.
Илмий янгилиги: Тўдакўл сув омборини гидрофил қушларнинг яшаш муҳити сифатида тавсифланди, кўлдаги ихтиофаг қушларнинг тур таркиби ва учраш хусусиятлари аниқланди, кенг тарқалган ихтиофаг турлар экологик ўрганилди, ихтиофаг қуш турларининг табиатда ва балиқчилик соҳасидаги аҳамиятини баҳоланди, ихтиофаг қушлар билан боғлиқ биозарарланишлар ва уларнинг олдини олиш масалаларини ойдинлаштирилди, сув ҳавзаларида ихтиофаг қушларни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Тадқиқотимизнинг асосий масалалари Тўдакўл сув омборини ихтиофаг қушларнинг тур таркиби ва учраш хусусиятлари аниқлаш ҳамда кенг тарқалган ихтиофаг турларнинг экологик хусусиятларини ва уларнинг аҳамиятини ўрганишга бағишланган. Тўдакўлда тарқалган ихтиофаг қушлар билан боғлиқ биозарарланишлар масалаларини ўрганиш асосида ихтиофаг қушларни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар таҳлили. Диссертация мавзуси бўйича хорижда ва Ўзбекистонда амалга оширилган тадқиқотлар таҳлил қилинди. Ўзбекистонда ихтиофаг қуш турларни ўрганиш бўйича жуда кўп ишлар амалга оширилган, аммо балиқчилик интенцив ривожланган кўлларда ихтиофаг қуш турларининг экологик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаган. Ушбу тадқиқот бўйича йиғилган материаллар илмий адабиётлардаги мавжуд маълумотлар асосида қиёсий таҳлил қилинди.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling