Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари
Этология - хулқ-атвор, одат Эволюция
Download 1.21 Mb.
|
Этология - хулқ-атвор, одат
Эволюция – органик оламнинг ривожланиш жараёни Kириш Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Бугунги кунда республикамизда мавжуд табиий ва сунъий кўлларнинг биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш, жумладан, кўлларда балиқчилик соҳасининг ривожланиши сув ҳавзаларини комплекс ўрганишни тақазо этмоқда. Қимматбаҳо балиқ маҳсулотларини турли касалликлардан сақлаб қолиш билан бир қаторда балиқчилик соҳасига айрим ҳудудларда жиддий зиён етказиши мумкин бўлган ихтифаг турлардан ҳимоя қилиш ҳам долзарб масалалардан бирига айланиб улгурди. Бир пайтлар табиий озуқа ресурлари билан озуқланадиган ихтиофаг турларнинг табиий ресуслари камайиши натижасида эришиш осон бўлган балиқчилик хўжаликларидаги саноатбоп балиқ турлари билан озиқланишга ўтиши ҳақиқий биозараланишдаги иштирок этишида намоён бўлмоқда. Тўдакўл сув омбори Рамсар рўйхатига киритилган бўлиб, бу ерда балиқчилик соҳаси нисбатан ривожланган. Ихтиофаг турлардан балиқларни ҳимоя қилишнинг илмий асосланган усулларининг жорий этилмаганлиги, баъзида ихтиофаг турларни тўғридан-тўғри нобуд қилиш қўлга берилган мақомга ва умуман биологик хилма-хилликни сақлаш қоидаларига мувофиқ эмас. Шу нуқтаи-назардан қараганда Тўдакўл сув омборининг ихтифаг турлар билан боғлиқ муаммоли масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. Балиқчилик хўжаликларини юритиш ва бунда илғор тажрибалардан фойдаланиш, сув ҳавзаларини комплекс муҳофаза қилиш сув экотизимлари барқарорлигини сақлашда ҳамда балиқчилик хўжалигининг иқтисодий самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Ихтиофаг турларнинг ҳатти-ҳаракатларини бошқариш орқали уларнинг биозарарланишдаги иштирокини камайтириш ва бунда замонавий услублар ва технологиялардан фойдаланиш ьбугунги кундаги долзарб вазифалардан саналади. Республикамизда биологик хилма-хилликни сақлаш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар натижасида сони камайиб кетаётган турларни Қизил китобларга киритиш, уларга муҳофаза мақомини бериш амалиёти кенг қўлланилади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш учун ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал-хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш» вазифаси белгилаб берилган. Бу ўринда Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари фаунасини, экологиясини, аҳамиятини ҳамда уларни муҳофаза қилиш масалаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича бажарилган илмий тадқиқот ишлари муҳим аҳамиятга эга. Мазкур диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон «Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling