Ибрагимова Меҳрибонунинг Тўдакўл сув омбори ихтиофаг қушлари


Бухоро вилоятининг физико-географик характеристикаси


Download 1.21 Mb.
bet8/31
Sana03.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1156600
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Бухоро вилоятининг физико-географик характеристикаси
Бухоро вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Бухоро вилояти худуди асосан Қизилқум чўлида жойлашган. Жанубий шарқини Зарафшон водийси эгаллаган. Шимолий ғарбда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси, шимол ва шарқдан Навоий вилояти, жанубий шарқда Қашқадарё вилояти, жанубий гарбда Туркманистон билан чегарадош. Майдони 39,4 минг км2. Аҳолиси 1443 мингдан зиёд киши (2001). Бухоро вилояти таркибида 11 туман: Бухоро, Вобкент, Жондор, Когон, Олот, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Қоровулбозор, Қоракўл, Ғиждувон. 11 шаҳар (Бухоро, Галаосиё, Вобкент, Газли, Когон, Олот, Ромитан, Шофиркон, Қоракўл, Қоровулбозор, Ғиждувон), З шаҳарча (Жондор, Зафаробод, Янгибозор), 121 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Бухоро ш.
Табиати. Бухоро вилояти худудининг рельефи аксарият геоморфологик хусусиятларига кўра бирмунча мураккаб текисликлардан иборат. Энг баланд жойи Қулжуқтов тизмаси. Қулжуқтов билан Зарафшон дарёси водийси оралиғида Оёкоғитма ботиғи жойлашган. Текисликлар Амударё ўзани томон кия.
Бухоро вилоятида қуйидаги рельеф кўринишларини ажратиш мумкин: 1) алоҳида ифодаланган паст тоғлар, платолар (Кулжуқтов, Тузкой тоғи, Жарқоқ, Саритош); 2) текис юзали плато ва қирлар (Қоракўл, Денгизкўл, Учбош, Қорақир); 3) дарё ва кўл ётқизиқлари б-н қопланган ва шамол таъсирида вужудга келган аккумулятив текисликлар; 4) алоҳида ифодаланган берк ботиқлар (Қорахотин, Оёқоғитма, Денгизкўл); 5) ясси юзали воҳаларда бал. 5—15 м ли тепалар учрайди.
Тоғлар асосан силур, девон, тошкўмир, бўр, палеоген, неоген даврлари жинсларидан тузилган. Текислик ва қумликлар тўртламчи геологик давр табиий омиллари таъсирида ўзгарган.
Фойдали қазилмалардан Сеталантепа, Жарқоқ, Газли, Учқирда газ, Кемачи, Зикри, Ўртабулокда нефтьгаз ҳамда графит конлари, оҳактош, бентонит (гилмоя), гранит конлари топилган. Бухоро вилоятида жуда кўп минерал сув захиралари аниқланган. Қулжуқтов, Қорахотин, Жинғилди,Оёқоғитма ботиғи атрофларидан топилган сувлардан хўжаликда қисман фойдаланилади.
Вилоят сейсмик жиҳатдан 7 балли, фақат Газли шахри атрофи 9 балли зилзила зонасига киради. Иқлими кескин континентал: ёзи иссиқ, узоқ, қуруқ, июлнинг ўртача температураси 28—32°, қумликларда 60—70° гача кўтарилади. Январнинг ўртача температураси 0° дан—2° гача. Йилига 90—150 мм ёғин тушади. Асосан баҳор ва қишда ёғади. Вегетация даври 220 кун. Бухоро вилоятининг асосий сув манбаи — Аму-Бухоро машина канали. Қуйимозор, Тўдакул, Шўркул сув омборларининг аҳамияти катта. Бундан ташқари воҳалар атрофида зовур ва оқова сувлар ташланадиган Денгизкўл, Қорақир, Катта Тузкон ва Девхона каби кўллар мавжуд. Бухоро вилояти бўйича обикор ерларнинг 94,4% турли даражада шўрланган. Чўл зонасида кам чириндили қўнғир тусли сур, қумли чўл, тақир тупроқлар ва шўрхоклар кенг тарқалган. Улар турли типдаги яйловлар ҳосил қилади.
Бухоро вилояти чўлларида 55 оилага мансуб 580 тур юксак ўсимликлар учрайди. Булардан 18 таси эндемик тур. Чўл ўсимликлари экологик шароитга мое ҳолда алоҳида жамоалар ҳосил қилган. Қумли чўлларда қандим (жузғун), саксовул, черкез, селин, патлоқ, сингрен, илоқ кўпроқ бўлса, гипсли чўлларда қизилча, сассиқковрак, каррак, биюрғун кенг тарқалган. Шўрхокли ерларда шўражриқ, сарсазан, қорабарак, шўралар, тўқайзорларда туранғил тераги, жийда, тол, юлғун, қамиш каби турлар ўсади. Ўсимликлар яйлов чорвачилиги учун озуқа манбаи. Воҳаларда маданий ўсимликлар б-н бирга 200 дан ортиқ бегона ўт тури учрайди. Бухоро вилоятида умуртқали ҳайвонларнинг 400 дан ортиқ тури яшайди. Сув ҳавзаларида балиқларнинг 37 тури учрайди. Амфибияларнинг 2 тури (кўл бақаси, яшил қурбақа), судралиб юрувчиларнинг 40 тури (дашт агамаси, қум юмалоқбоши, қулоқли юмалоқбош калтакесак, эчкемар, қум бўғма илони, сувилон, ўқилон, кўлбор илон, капчабош, чархилон, чипорилон ва б.), қушларнинг 300 дан ортиқ тури, сут эмизувчиларнинг қарийб 50 тури (юмронқозиқ, қумсичқон, қумқуён, кўрсичқон, қум мушуги, тулки, ва б.), ҳашаротларнинг 300 га яқин тури учрайди. Бухоро вилоятида Бухоро «Жайран» экологик маркази, Варданзе давлат табиат ёдгорлиги, Денгизкўл, Қорақир буюртма қўриқхоналари мавжуд. Бухоро воҳасининг чўлга туташ ерларини қум босишдан сақлаш учун Агроўрмон мелиорацияси тадбирлари ўтказилади.
Бухоро вилоятида 148 та хўжаликлараро ва магистрал канал, 21 та магистрал зовур ва 47 та хўжаликлар аро зовур мавжуд.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling