Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)
VIII БОБ ХУСУСИЙ МУЛКЧИЛИК, СИНФЛАР ВА ДАВЛАТНИНГ
Download 0.99 Mb.
|
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Хусусий мулкнинг пайдо бўлиши
VIII БОБ
ХУСУСИЙ МУЛКЧИЛИК, СИНФЛАР ВА ДАВЛАТНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ Ибтидоий жамиятнинг емирилиши қандай шаклда юз берган бўлмасин, бу даврнинг асосий мазмунини хусусий мулк, синфлар ва давлатчиликнинг вужудга келиши ташкил қилади. Юқори сатрларда эслатиб ўтилганидек, хусусий мулк, синфлар ва давлатчиликнинг ташкил топиши ҳақидаги дунёқараш ибтидоий жамият тарихи ҳақидаги масала ҳисобланади. Айрим буржуазия тадқиқотчилари ибтидоий жамиятдан синфий жамиятга ўтиш, одамзоднинг табиатга нисбатан табиий йўл билан вужудга келганлигини эътироф қилиб, уни доимийликка чорлаб, капиталистик жамиятнинг абадийлигини ёқлашдилар. Кўпчилик ҳозирги замон олимлари ибтидоий жамиятнинг емирилишида хусусий мулкчилик ва синфларнинг пайдо бўлиши тарихий жараён бўлиб, бу ҳодиса узоқ тарихий йўлни босиб ўтган, вақт ва замонда чегараланган характерга эга. Кўп ҳолларда айрим олимлар, жумладан, австриялик тарихчилар Гумплович, Кауцкий, Кунов, ҳозирги замон тадқиқотчиларидан Линтон, Бернес ва бошқалар фикрича, синфий жамиятга ўтиш ва давлатчиликнинг вужудга келиши зурлик туфайли пайдо бўлган, яъни бир қабила иккинчисини зўрлик билан босиб олиш туфайли содир бўлиб, бунда ҳукмрон синф катта рол ўйнаган. Бу тузилма устидан ҳукмронлик қилиш учун давлат ҳокимияти ўрнатилган, деган таълимотни илгари суриб келишганлар. Бу таълимот шунинг учун ҳам нотўғрики, синфлар ва давлатнинг вужудга келишида ички ижтимоий-иқтисодий факторлар муҳим ўрин тутган бўлиб, босиб олиш, урушлар каби ташқи факторлар бу масалани фақат тезлатиш мумкин. Кейинги вақтларда синфий жамиятнинг пайдо бўлишини тушунтиришда тарихий прогрессга тўғри келмайдиган таълимотлар кенг тарқалмоқда. Уларнинг айримлари демоқчиларки, кўпгина эксплуатация шакллари ибтидоий жамиятнинг ўзига хос сақланиб келган удум, урф-одатлардан ва тартиблардан ўсиб чиққан ҳодисадир. Шунинг билан улар буржуазия синфининг манфаатларини кўзлаб, эксплутация ва давлатчиликнинг абадийлигини ҳимоя қиладилар. 1. Хусусий мулкнинг пайдо бўлиши Ишлаб чиқариш меҳнатнинг ўсиши ишлаб чиқаришни индивуилнализациялаштиришга шароит яратди ва қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқарила бориб, бу ҳодиса бирор киши томонидан яратилган қўшимча қиймат маҳсулотини ишлаб чиқиш бўлса, иккинчи киши томонидан уни ўзлаштириш эса эксплуатациянинг келиб чиқишига шароит туғдирди. Шу жараён билан бир вақтда мувозий равишда ишлаб чиқаришнинг тобора ўсиб бориши меҳнат тақсимотининг пайдо бўлишига олиб келди, шу билан бир вақтда касб-корлар вужудга келди ва маҳсулот айрабош учун товарлар ишлаб чиқарила борилди ва доимий савдо-сотиқ жараёни вужудга келди ва нитажада зиёд бойлик тўпланиб, хазина ўрнини босадиган заҳирага айланди. Ишлаб чиқарувчи эгасига қолган маҳсулот хусусийликка айланди бу зиёд мулк шахсий мулкдан фарқ қилиб, эксплуатацияга йўл очиб берди. Бунинг асосида ижтимоий меҳнатнинг ихтисослашув жараёни юзага келиб, зиёд ишлаб чиқилган маҳсулотлар бозор предметига айланди. Масалан, ибтидоий ҳиндлар жамоаси уларга зарур бўлган маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқарарди ва биргаликда фойдаланарди. Шунинг учун уларда шахсий мулкчилик бўлмаган. Қачонки меҳнат тақсимотининг пайдо бўлиши билан жамоанинг ҳар бири қандай бўлмасин бирорта маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтадилар ва зиёд маҳсулот сотувга чиқарилган. Демак, ҳар бир киши моддий манфаатдорликдан келиб чиқиб, товар ишлаб чиқариш алоҳида касбга айланиб, бу ҳодиса хусусий мулкчилик институтини келтириб чиқарди. Дастлабки вақтларда хусусий мулкчилик алоҳида оила томонидан ишлаб чиқарилган зиёд маҳсулот бўлиб, унинг ўз бойлиги ҳисобланарди. Бундай ишлаб чиқарилган буюмлар қаторига озиқ-овқат, ҳунармандчилик, металл, ишлаб чиқариш инвентарлари ва қуроллар керак эди, чорвачиликни билган халқларда эса ҳайвонлар бўлиши мумкин эди. Энг дастлабки хусусий мулкчиликка балиқ ови билан шуғулланганларда балиқ бўлиш мумкин эди. Табиийки, ким зиёд маҳсулотга эга бўлса, у ўз буюмини нафақат натурал тарзда, балки бойлик шаклида сақлашни хоҳларди. Бу бойлик умумий тарзда қабул қилинган эквивалент кучига эга, яъни буюмлар пулини ташкил қиларди. Этнографик маълумотларга қараганда, энг дастлабки тўпланган бойлик, аввало, уруғ-қабила бошлиқларида ва доҳийлар қўлида тўпланган. Бу жараён ўз-ўзидан тушунарли, бинобарин, айнан улар дастлаб бутун жамоага тегишли бойликларнинг хўжайинлари бўлганлар. Масалан, шимолий-ғарбий ҳиндларда мисдан ясалган буюмлар ҳеч кимга берилмайдиган буюм бўлиб, уруғнинг мулки ҳисобланарди. Аслида фактик нуқтаи назардан қаралганда, бу буюм доҳийнинг мулки ҳисобланарди. Яриморол Газели (Янги Британия ороли)да яшовчи милонезияликларда жамоанинг ҳамма бойлигини сақловчи киши бошлиқ ҳисобланарди. Шундай қилиб, жамоага тегишли мулкни бошлиқлар аста-секин ўзиники қилиб оларди ва керак бўлса, васият қилиб ўзининг яқин одамларига қолдириб кетиши ҳам мумкин эди. Бу қабилаларда битта бошлиқнинг хазинаси 4 та қайиқ, 4 та қул, денгиз ҳайвонининг 40 дона териси ва 120 та бошга ёпиниб юрадиган соябон; бошқа бир бошлиқнинг ҳам 4 та қайиқ, 6 та қул, 60 та жунли ёпинчиқ ва 200 бош соябондан иборат мулки бўлган. Хусусий мулкнинг тўплана бориши бўйича археология ҳам қизиқарли маълумотлар беради. Масалан, Мисрда ўрганилган қабр-даҳмаларда доҳийга тегишли барча бойликлар у билан бирга дафн қилинган. Шунингдек, қабрларни ўрганиш орқали кишилар ҳаётида касб-корлик ва мулкий табақаланиш жараёни юз берганлигини кузатиш мумкин. Масалан, камбағалга, бойга, бирон-бир касб-ҳунармандга тегишли қабрлардан топилган топилмаларга қараб, уларнинг қайси тоифага, оилага ва қандай касбга эгалигини билиб олиш мумкин. Энеолит, жез, илк темир асрига доир Осиё ва Овропа халқларига тегишли кўпгина мис ва бошқа металлар қуймаси, қуроллар, ясан-тусан тақинчоқлар топилган бўлиб, улар ўз вақтида хазина ёки шунингдек, пул ролини ҳам бажарган. Шундай машҳур ёдгорликлардан бири Қора денгиз атроф ҳудудларида жойлашган Майкоп қўрғони ҳисобланади. Ёдгорлик мил. авв. 2 минг йилликка тааллуқли бўлиб, унинг чуқурлиги 11 м. Унинг ички қурилиши 6 метрдан иборат кумуш труба билан бекитилган. Унга эркак киши дафн қилинган бўлиб, кўп миқдорда олтин, кумуш, лазурит, мис ва кумушдан ясалган идишлар, жанговар қуроллар билан бирга қўшиб кўмилган. Иккита бошқа хонада доҳийни кузатиб юрадиган 2 аёл жасади дафн қилинган бўлиб, эҳтимол улар хизматчи қуллар ҳам бўлиши мумкин. Шўнга ўхшаган «князлар»нинг қўрғон дахмалари собиқ иттифоқнинг Овропа вилоятларида ҳамда чет мамлакатларда кўплаб топиб ўрганилган. Бу қўрғонлар мил. авв. 2 минг йилликлар охири, шунингдек, жез ва илк темир асрларига тегишли бўлиб, сўзсиз, бу ёдгорликлар давлатчиликнинг вужудга келиши арафасида пайдо бўлган. (Расм-93, 94, 95) Хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши уруғ-жамоа коллективи аньаналари билан кескин курашда ўтди. Алоҳида оилалар ихтиёрида зиёд маҳсулотларнинг пайдо бўлиши ибтидоий жамиятнинг руҳиятига тўғри келмасди, зеро, кўп буюмли киши камроқ буюмли кишига маҳсулотларидан бериши керак эди. Бойиб борган одам, айниқса, доҳий, агар у ўз обрўсини йўқотишни истамаса, ҳар хил зиёфатлар қилиб, қавм-қариндошларга, қўшниларга ва меҳмонларга совғалар қилиб, буюми йўқ кишиларга ёрдам берарди. Хасис бойнинг зиёд маҳсулотлари айрим вақтларда куч ишлатиш йўли билан тортиб олинарди. Масалан, XVII-XVIII асрларда Сибирнинг айрим буғу боқувчи халқларида алоҳида оилалар 100 бошдан зиёд мол тутиб туриши мумкин эмас эди, улар қолган зиёд буғуларни бошқаларга ўз хоҳиши билан бермаса қавм-қариндошлар ёки қўшнилар томонидан тортиб олинарди. Ҳатто хасис кишини ўлдириш ҳодисалари ҳам бўлган. Папаусларда шундай одат ҳукмронлик қилган: жамоачилар, бадавлат одам ўз махсулотидан бошқа одамларга ўз хоҳиши билан бермаса, уни қариндошларига ўқ-ёй билан ўлдиришни буюришган ва шундай сўзлар айтилган: сен бирдан бир бой одам бўлишинг мумкин эмас, биз биргамиз тенг, сен ҳам биз билан бараварсан. Хуллас, ибтидоий жамиятнинг емирилиши арафасида қадимги коллекив анъанаси айрим кишиларда бойликнинг ортиб бориш тенденциясига қарши кураш олиб бориш билан бирга оммавий тарзда совғалар бериш, шунингдек, орттирилган бойликни йўқ қилиш тенденцияси ҳам мавжуд эди. Кўпгина халқларда ўлган одамни, айниқса, бошлиқ ёки доҳий ўлганда уни дафн қилиш маросимларини оммавий равишда ўтказиш, ҳар хил совғалар тарқатиш, керак бўлса, одамлардан зиёд маҳсулотларни куч ишлатиш йўли билан тортиб олиш, айрим ҳолатларда тўпланган зиёд маҳсулотларни йўқ қилиш одатлари ҳукм сурган. Кўп ҳолатларда ўлган бошлиқ ёки доҳийнинг бойлигидан дафн вақтида иштирок этган одамларга тарқатиш, айрим ҳолатларда уларнинг меросхўрларига ҳам бойликнинг бир қисмини бериш каби одатлар бўлган. Мелонизия оролларида яшаган халқларда ўзига тўқ киши ўзининг зиёд маҳсулотларини намойишкорона ўзи йўқ қилган. Шу одатлар орқали бойликни бир зайилда ушлаб туриш мумкин, деб билишганлар. Бу халқда ҳатто байрамларда ўзларига тегишли чўчқаларни сўйиб камбағалнома одамларга тарқатарди. Шимолий-Ғарбий Ҳиндларда тўпланган бойлик унинг эгаси ўлганда, аввало, йўқ қилинарди, кейинчалик эса байрамларда тарқатиларди. Бундай байрамлардан бири «патлоч» деб аталарди. Патлоч турли сабабларга кўра, хусусан, янги исм қўйишда, яширинча жамиятга аъзо бўлишда, никоҳ тўйларда, дафн маросимларда, ҳар хил ҳадялар беришда ва бошқа ҳолатларда ҳам бажариларди. Патлочни ўтказувчи узоқ вақтлар қайиқ, мех, қуллар каби бойликларни тўпларди ва халойиққа намойиш қилиб, сўнгра йиғлаб, дод фарёд кўтариб, бу зиёд бойлигини камбағалларга тарқатарди. Шундай амаллар ва тадбирлар билан у ўз обрўсини оширарди, шу йўл билан бошлиқ ёки доҳий бўлиш мумкин деб тасаввур қиларди. Бундан ташқари, патлоч бошқа уруғ ёки қабила аъзоларини чақириб, ўзига хос мол айрабош ишларини йўлга қўйишни режалаштирарди. Ибтидоий жамиятда ҳукм сурган бу каби турли урф-одат, қарама-қаршиликлар диалектик нуқтаи назардан хусусий мулкчилик муносабатининг пайдо бўлишига кўмаклашарди. Хусусий мулкчиликнинг ривожи жамоанинг ерга бўлган мулкининг кўпайишига, хуллас, умумий меҳнат мулкининг кенгайишига ҳалақит берарди. Бу вақтга келиб, ҳаракатдаги ашёлар, яъни ишлаб чиқариш қуроллари алоҳида оилаларнинг мулки ҳисобланарди. Ерни қайта ишлаш, яйловлар, хашак тўплаш, овчилик ва балиқ ови бекатлари коллектив мулки бўлиб, бу мулк уруғ ёки янгитдан пайдо бўлиб келаётган қўни-қўшни жамоаларга ҳам тааллуқли эди. Шунинг билан бир қаторда ерга коллектив мулкчилик қилинар экан, хусусий мулкчилик иккинчи даражали бўлиб қоларди ва у устунликка эга эмас эди. Шу боисдан К.Маркс ибораси билан айтганда, хусусий мулкчилик коллектив мулкига қарама-қарши бўлиб, у фақат жойларда ташқи меҳнат шароити хусусий шахсга тегишли бўлган, меҳнатнинг индивидуаллашувига, хусусий мулкчиликнинг бошланишига, сўзсиз, ерга хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу жараён аввалгиларидан анча кескин бўлиб, дастлабки вақтлардагига қараганда ўзига хос равишда ривожланган. Хуллас, хусусий мулкчиликнинг туғилиши, айниқса, ерга эгалик қилиш жиддий кураш билан кечди, бироқ ерга бўлган хусусий мулкчилик фақат синфий жамият даврига келиб ҳал бўлди. Хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши муносабатлари катта оилага ҳам кириб келди. Бу ҳолат эса коллективликка бўлган тартибларни бузиб ташлади. Хусусий мулк эгаси бирдан-бир тартибни сақлаш, оилага хўжайинлик қилиш, оилавий мулкчиликнинг бошлиғи каби уй жамоасининг чекланмаган ҳуқуқига эга бўлишга интилган. Бу ҳолат бошқа ёши катта эркакларнинг норозилигини келтириб чиқарди. Эрлар энди ўз мулкига оиласи билан, яъни хотин-болалари билан бирга эгалик қилишни истардилар. Хуллас, мустақил оила бўлиб яшашни хоҳларди. Шу муносабат билан катта оиланинг кесик улушга эга ерларни одамларга бериш ҳаракати кучайди ва кичик оилалар сони кўпайиб борди. Бироқ бу оилалар ҳали мустаҳкам эмас эди. Ички қарама-қаршиликлар туфайли улар яна бўлина бошлайди. Шундай қилиб, катта оила жамоаси кичик оилага ўз жойини бўшатиб бера бошлайди. Кичик оила моногам характерда бўлиб, унинг таркибига туғишганлар ва унинг болалари кирарди ҳамда хусусий мулк эгаси бўлишни истарди. Шундай қилиб, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиш жараёни оила тараққиёти билан солиштирилса, унда бу жараённи учта босқичга бўлиш мумкин: биринчи босқич – уруғда катта оиланинг, ташқи куринишда хусусий мулк муносабатларининг мавжудлиги; иккинчи босқич – алоҳида катта оила бошлиқларига берилган мулк, бунда катта оила мулки бир-бирига қариндош катта бир гуруҳ одамлар мулки ҳам катта оиланики ҳисобланади; учинчи босқич – катта оилаларнинг кичик оилаларга мулк бериши бўлиб, бу ҳолат уларда хусусий мулкчиликнинг узоқ сақланиб қолишига олиб келди. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling