Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Ибтидоий жамиятнинг емирилиш сабаблари


Download 0.99 Mb.
bet39/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

4. Ибтидоий жамиятнинг емирилиш сабаблари
Табиати маъқул экологияга эга минтақаларда, жумладан, Месопотамия, Миср, Ҳинд ҳавзасида мил. авв. 3-2 минг йилликларда ибтидоий жамият инқирозга юз тутиб, тугалланади. Табиий ва экологик шароити муайян даражада кесишмаган Океания, Африка ва Американинг айрим туманларида бу жараён тўла тугалланмасдан ҳозиргача давом этмоқда. Табиийки, беқиёс кенг ҳудудларда табиий шароити унча келишмаган ва тарихий тараққиётнинг турли босқичларини бошдан кечираётган минтақаларда ибтидоий жамиятнинг инқирозга учраши бир зайлда кечмаган. Шунингдек, бу жараённинг паст-баланд кечишида мавжуд хўжалик фаолият ҳам муҳим ўрин тутган. Шунингдек, кўпгина минтақалар ҳаётида сиёсий бирлик етишмади. Шу боисдан ҳам айтилган минтақаларда синфий жамият ташкил топмади. Кўпгина минтақаларда вужудга келган цивилизация таъсири айрим ҳаёти қолоқ қабилаларга етиб бормади. Ибтидоий жамиятнинг емирилишида турли вариантлар вужудга келган бўлса-да, аммо уларнинг якуни икки асосий шаклни ташкил қилади: уруғчилик ташкилотини патриархат (юнонча pater – ота ва arxe – ҳокимият) ва сўнгги матриархат деб айтиш мумкин.
Юқорида эслатилганидек, ишлаб чиқариш кучлари ривожининг тобора ошиб бориши жинслараро меҳнат тақсимоти тартибини ўзгартириб юборди. Мотига деҳқончилигига қарама-қарши ўлароқ омоч билан шудгорлаш асосида олиб бориладиган деҳқончилик аксарият ҳолларда эркаклар меҳнати эди. Чорвачилик ҳам мутлақо эркаклар иши эди. Масалан, ҳиндларда, жанубий америкалик зулус қабилаларида аёллар ҳатто уй ҳайвонларига яқинлашиши тақиқланган эди. Металлургиянинг ривожланиши билан ҳам эркаклар шуғулланарди. Кўпгина бошқа ишларда, жумладан, ўрмонларни кесиб, янги ер очиш, ирригация ишлари, мотига, плуг деҳқончилиги бўйича олиб бориладиган оғир ишларни эркаклар бажарарди ва уларнинг устунлиги жамоада доим ошиб борган. Аёллар меҳнати аста-секин уй хўжалиги билан чегараланиб борарди, шу боисдан улар ўзларининг аввалги ҳукмронлик мавқеларини йўқота борди. Агар авваллари аёллар кулолчилик билан шуғулланган бўлишса, эндиликда сополчилик, тўқимачилик каби ишлар ихтисослашган ҳунармандчиликка айланиб, аёлларнинг роли аста-секин пасая борди.
Меҳнат тақсимотининг муайян даражада ўзгариб ва ривожланиб бориши жинсларнинг ижтимоий аҳволини ўзгартириб юборди. Эркакларнинг ишлаб чиқаришда асосий рол ўйнаши натижасида уларнинг оилада ва жамоадаги мавқелари ошиб борди ва шу боис улар ҳукмронлик қилишга ҳаракат қилардилар. Шу асосда матриархат инқирозга учраб, патриархат даври бошланади. Бу жараён, яъни икки томонлама бошланган кураш узоқ давом этган. Дунёнинг турли жойларида бу жараён турлича кечган. Умуман қаралганда, она уруғчилик тартиби оталар билан алмашди. Айрим жамоада, айниқса, чорвачилик ва металл тишли омоч ёрдамида олиб борилган деҳқончилик тез суратлар билан ривож топди, бу эса уруғдошлик тузумининг емирилиш шакли патриархат ҳолатида бўлган. Мотига деҳқончилиги билан шуғулланиб келаётган айрим уруғ жамоаларда патриархатнинг кириб келиши анча секин кечган бўлиб, уларда ҳамон она уруғдошлик анъаналари сезиларли даражада ҳукм сурарди. Бундай ҳолатда уруғ жамоалари тузумининг емирилиши сўнгги матриархат шаклида юз берган.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling