Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)
Download 0.99 Mb.
|
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)
7. Маънавий маданият
Ишлаб чиқариш фаолиятининг тобора ошиб бориши муносабати билан ибтидоий одамнинг билим заҳираси ҳам кўпайиб борди. Жумладан, янги соҳа бўлган деҳқончиликнинг ташкил топиши жараёнида унинг билимлари ошиб борди. Янги гвениялик маланезийцлар тариқнинг 10 хилини, нон учун фойдаланиладиган 14 хил дарахтни, бананнинг 52 турини, торининг 220 хилини билишганлар. Ирокезлар маиснинг 11 туридан фойдаланишганлар. Улар турли агротехник усуллардан фойдаланганлар. Масалан, айрим ўсимликларни кўчат туфайли кўпайтириш, донни маълум вақтгача сувда ивитиб қўйиш лозимлигига қараб ўғитлаш кабиларни билишганлар. Сўнгги неолит даври одамларининг бошқа соҳалар бўйича ҳам ижобий билимлари ошиб борди ва муваффақиятларга эриша борди. Чорвачиликнинг вужудга келиши билан ҳайвонларни танлаб ўстириш, селекция йўли билан янги зотларни пайдо қилиш йўлларига тушунадиган бўлдилар. Математик билимларнинг оша бориши билан дастлабки ҳисоблашни билиб олдилар. Бунинг учун, аввало, бир тўда тош, бир боғ поя, ундан кейин таёқчага солинган чизиқлар каби дастлабки ҳисоблаш ташкил топади. Шундай ҳолатлар Америка, Африка, Океания, сўнгра ибтидоий Овропа қабилаларида кузатилган. «Калькулация» сўзи лотинча calculus cўзидан олинган бўлиб, тошча маъносини англатади. Топографик ва географик билимларнинг оша бориши билан дастлабки харита вужудга келди. Дастлабки харитадаги йўл ҳаракатлари дарахт пўстига, ҳайвон терисига солинарди. Пиктографиянинг янада ривожланиши туфайли белгилар билан ҳар хил мураккаб ёзувлар вужудга келди. Шундай ёзув усуллари, жумладан, шимолий америкалик ҳиндларда, Шимолий Сибир халқларида, тропик Африкада, милонезияликларда, микронезияликларда маълум эди. Кўпгина пиктографик хроникалар ҳам маълум. Масалан, ҳиндус ишбилармонлари «Валам олув» («қизил ёзув») пиктографик хат билан аждодлари ҳақидаги тарихни 184 расм ишлатиб, дарахт пўстига битишганлар. (Расм-55, 56) Улар, шунингдек, ҳиндус вилоятларида Овропа колонизаторларининг пайдо бўлиши тарихини ҳам ифодалаганлар. Айрим қабилаларда, шу жумладан, ҳиндусларда ҳисоблашда ип туфайли нарсаларнинг эквивалентини билиш билимлари ташкил топади. Тасвирий санъат ҳақида сўз борганда шуни айтиш мумкинки, неолитнинг сўнгги ва неолит даврида яшаган қабилаларда дастлаб ҳаракатларни шартли белгилар ёрдамида тушунтириш бошланган. Бу даврга келиб, муайян нарса ва воқеалари оддий усулда тасвирлашдан бошланган. Жумладан, ўзларининг нарса-буюмларини бўлиш, айниқса, кийим-кечак, қурол, идиш-товоқ, шу билан бир вақтда бадиий тасвир бериш, ўймакорчилик, бадиий тикиш, бўяш ва шу кабилардан бошланган. Масалан, илк неолит даврида керамикаларни безаш йўқ эди. Унинг сўнгги босқичларига келиб, Овропанинг ўрмонли вилоятларида яшаган қабилаларда керамикани ўйматароқ чизиқлар билан нақшлаш пайдо бўлди. Энеолит даврига келиб эса бой полиҳромли тасвирлар пайдо бўлади. Тасвирий санъат палеолит давридан маълум. Палеолит тасвирий санъати реалистик, неолит даври санъати эса кўпинча шартли эди. (Расм-57) Санъатнинг бошқа шакли ҳам ривожланишда бўлган. Айниқса, оғзаки мусиқа, халқ ижоди рақси каби санъат вакиллари доимий такомиллашиб боради. Масалан, ирокез-сенеки қабиласида 30 дан зиёд асосй рақсчилари бор эди. Шу жумладан, 11 эркаклар, 7 та аёллар, 14 та умумий рақсчи бўлиб, шулардан 6 таси ниқоб билан рақс тушишарди. Мусиқа ижодиётининг ривожланиши билан ҳайвон терисидан ишланган дастлабки урувчи чолғу, сўнгра тор орқали овоз берадиган чолғу асбоблари пайдо бўлди. Ибтидоий даврда дин эволюцияси ҳам мураккаблаша боради. Одамлар табиат сирларини аниқ билишмаганликлари, унинг олдида ожизлиги туфайли илоҳий яхши ва ёмон кучга ишониш пайдо бўлади. Зарарли ва зарарсиз кучларга ишониш доимий равишда ривожланиб борди. Ёмон кучларга сиғиниш, топиниш аломатлари вужудга келиб, зарарсиз кучлардан фойдаланиш каби тушунчалар пайдо бўлади. Тотемизм, анимизм, магия каби сиғиниш тушунчалари пайдо бўлади. Деҳқончиликнинг пайдо бўлиши билан унга топиниш культи вужудга келади. Ирокезларда 6 тадан 4 таси байрам деҳқончилик билан боғлиқ эди. Қуёшни ҳосилдорликни кўпайтиради, деб тушунганлар. Ирокезлар янги йил, дон сепиш, ҳосил йиғиш байрамларини ўтказишганлар. Ҳосилдорликни ошириш, ёғингарчиликни чақириш каби табиатга сиғиниш аломатлари вужудга келиб, оқибатда қуёшга топиниш одати вужудга келади. Юқори сатрларда хўжалик ҳамда мафкура соҳасида аёллар ролининг тобора ошиб бориши ҳақида ҳикоя қилинган эди. Она уруғ культи ташкил топиб, у уй бекаси, уй тартибининг қўриқчиси сифатида қаралиб, айрим халқларда у бутун борлиқнинг руҳияти тимсолида қаралиб, она ер культи вужудга келади. Шу боисдан ҳам кўпгина халқларда аёллар билим бойликларининг раҳнамоси ва магик кучга эга деган тушунчалар уларнинг ҳаётида узоқ йиллар сақланган. (Расм-58, 59) Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling