Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)
Download 0.99 Mb.
|
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)
5. Ижтимоий муносабатлар
Ишлаб чиқариш кучларининг тобора ривожланиши, ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқариш хўжалигига ўтиш ижтимоий уруғчилик тузумининг янада ривожланишига олиб келди. Илк уруғ-жамоаси – овчи ва балиқчилар жамоаси ўрнига сўнгги уруғ жамоаси – деҳқончилик ва чорвачилик жамоалар вужудга келди. Жамоанинг иқтисодий асосини аввалгидек уруғ мулкчилиги ташкил қиларди. Масалан, ур, огород, овчилик, балиқчилик терим-термачилик майдонлари уруғга тегишли эди. Шу билан бир вақтда улар қабилага ҳам тааллуқли эди. Қабила бошлиқлари қайси уруғ-жамоасига қайси ерлар тегишли эканлигини билар ва назорат қилиб борарди. Бошқа ишлаб чиқариш воситалари ҳам коллективга, ҳам хусусий одамларга тегишли эди. Охиргиси кейинчалик ривож топиб боради. Бинобарин, зиёд мулк регуляция қилиниб, унинг бир қисми эндиликда нафақат тенг таъминланарди, балки меҳнатга қараб тақсимланарди. Жамоатчи агар яхши ҳосил олса ёки жониворлардан кўпроқ қўй-қўзи олса, балиқ тутишга киришиб кўпроқ балиққа эга бўлса, бу ҳолатда у ушбу ҳосилдан бир қисмини ўзига қолдириши мумкин эди. Ёки бўлмаса бу маҳсулотларни кимни хоҳласа ўша киши билан бўлиштириб оларди. Индивидуал мулкнинг ривожланиши ўз навбатида янги иқтисодий муносабатларни келтириб чиқарди ва бу ҳолатни америкалик К.До Буа «фойдали иқтисод» деб атади. Фойдали иқтисод фақат маҳсулот мўл ишлаб чиқарилиб, унинг бир қисми савдога чиқарилганда, совға-салом қилинганда бўларди. Бу урф-одат аслида илк уруғ жамоалари даврида пайдо бўлиб, бу ҳодиса кейинчалик зиёд маҳсулотнинг пайдо бўлиши ва меҳнат тақсимоти билан боғлиқ эди. Совға-салом ишлари нафақат уруғ-жамоа орасида бўлган, қайсики, ҳали бу вақтда баббаравар тақсимланиш ва таъминлаш мавжуд бўлган бўлиб, бу ҳаракат қўни-қўшни жамоалар ўртасидаги алоқаларни келтириб чиқаришга олиб келарди. Совғачи ижтимоий фойдали одам бўлиб, совғасининг эквивалент баҳосини биларди. Бу ҳолат фойдали иқтисоднинг манфаатини ошира боради. Масалан, Тробриан оролларида яшовчи мелонезияликларда «кула», яъни узлуксиз тамом бўлмайдиган совға урф-одати бор бўлиб, чиғаноқ совғаси бир киши ёки жамоалар орасида бир-биридан иккинчисига ўтиб юрарди ва ҳеч қандай иқтисодий шаклга эга эмас эди. Лекин бу ташвиш қабила жамоалари ҳамда ҳокимият доҳийлари орасидаги алоқаларни мустаҳкамларди. Бироқ фойдали иқтисод уруғ-жамоалар орасида ҳали коллектив мулкчиликнинг тенг бўлишига олиб келмади. Масалан, агар одам ўлса, унинг мулки уруғ жамоасиники бўлиб қоларди. Шу билан бирга, коллектив мулки ҳам бўлиб қоларди. Аста-секинлик билан яшаш шароитларининг яхшиланиб бориши, аҳолининг кўпайиши билан сўнгги уруғ-жамоалари она томонидан йирик коллективга бирлашиб, оналар уй жамоаси ёки оналар оиласи вужудга келади. Ирокезларда бундай уй жамоалари «овагири» деб аталиб, бир неча, ҳатто юзлаб қавму қариндошларни бирлаштирарди ва улар битта умумий катта уйда яшардилар. «Овагири» аъзолари уруғ жамоаси томондан ажратилган ерга эгалик қилиб, бу ер умумий хўжаликдан иборат эди. Л.Морганнинг ёзишича, «овагир» жамоалар биргаликда, жамоа бўлиб меҳнат қилардилар ва қўлга киритилган маҳсулот жамоанинг умумий заҳираси ҳисобланарди. Айнан шундай она уйлари жамоаси мелонезиялик ва бошқа шу каби қабилаларда ҳам мавжуд бўлган. Муҳими шундаки, бу ажралмачилик уруғ жамоасининг бирдамлигига зарарсиз эди. Оила ва никоҳ уруғдошлик тузумининг ривожланиши билан жамоатчиликда, хўжаликда аёлларнинг роли ошиб боради. Ўтроқлашиб яшашнинг мустаҳкамланиши коллектив учун озиқ-овқат заҳирасининг, уларни сақлайдиган идиш, рўзғор ашёларининг кўпайишини талаб қиларди. Бу ишларнинг бажарилишида аёллар бошчилик қиларди. Мотига деҳқончилиги билан ҳам аёллар шуғулланиб, улар экин экарди, йиғиштириб оларди, овқат тайёрларди, озиқ-овқат заҳирасини назорат қилиб, болаларга ғамхўрлик қиларди. Бу жараённинг тобора ривожланиши жамоада аёлларнинг ролини ошира борди. Аёлларнинг хўжаликдаги ролининг кучая бориши оналик ҳуқуқининг кенг тарқалишига олиб келди. Айниқса, никоҳ аломатларидаги аёлларнинг ўрни катта бўлиб, она локал оила шакллари вужудга келди ва шу боисдан оналарнинг роли жамоада катта эди ва улар ҳурмат қилинарди. Бундай шароитда аёлларнинг эрлар билан роли бараварлигидан аёллар ролининг ошиб боришига олиб келди. Оилани ташкил қилиш ёки никоҳ масалаларини ҳал қилишда ҳам аёлларнинг ҳал қилувчи иштироки мавжуд бўлиб, никоҳ она локаллиги билан белгиланиб, никоҳга ўтган эркак бошқа уруғга тааллуқли эди. Шу боисдан ҳам она уруғдошлик тизими патриархат давридан аввал мавжуд бўлганлиги исботлаб берилган эди. Ирокезларда овагири, яъни уй жамоасида ҳукмронлик ёши улуғ, тажрибали она ихтиёрида бўлиб, улар катталар кенгаши томонидан сайлаб қўйиларди. У деҳқончилик ва бошқа хўжаликларнинг юритилишида ҳам ғамланган озиқ-овқатларни сақлаш, турли байрамона тадбирларнинг ўтказилишига бошчилик қиларди. Хуллас, овагирига нима тааллуқли бўлса, барисига аёллар бошчилик қиларди. Аёлларнинг эркак қавм-қариндошлари ҳуқуқи қирқилган эди. Никоҳга ўтган эрлар аёллар жамоасига келарди. Шунинг учун ҳам эркак ўзининг жамоаси бўлиб қоларди ва ўз жамоаси хўжаликдан ажралмас эди. Хуллас, никоҳли эркак «икки уй»га хизмат қиларди. Болалар эса, эҳтимол, ўз отасини билса-да, лекин унга бегона ҳисобланарди. Она уйи жамоаси ҳисобида яшовчи айрим қабилаларда, масалан, Добу оролида яшовчи мелонезияликларда жуфт оила жамоаси умуман йўқ эди. «Оила» тушунчаси эса она томонидан бўлган қавм-қариндошлар таркиби билан ҳисобланарди. Жуфт оила илгари ҳам томонларнинг бирининг хоҳишига қараб енгил ажралишиб кетарди ва гуруҳ тарзидаги гуруҳвой никоҳ таркибини тўлдирарди. XVIII асрда яшаган ирокезлар ва грунларда аёл киши ўз хоҳиши билан эрга эга бўлиши мумкин эди. Эрлар ҳам ўз хоҳишига биноан хотинга эга бўлиши мумкин эди. Грунларда эркакларни овга кузатувчи хотин сифатидаги қизи ҳам бўлган. Айрим қабилаларда аёл киши иккита эрга эга ёки аксинча бўлиши мумкин бўлиб, бири бош хотин, бошқаси ёрдамчи саналарди. Айрим қабилаларда, хусусан, милонезияликларда никоҳгача никоҳ аломатларисиз ҳур юриш одатлари бўлиб, бу эса гетеризм сарқитларидан гувоҳлик беради (гетеризм – тартибсиз жинсий алоқалар). Шундай қилиб, уруғ жамоалари сўнгги босқичига келиб ижтимоий ҳаётда, оила турмушида эркакларга нисбатан аёлларнинг роли ошиб боради. Эркак ўзига тааллуқли аёлга доим кечиримли ва йўл бериб туриши керак эди. Кўпгина қабилаларда, жумладан, қадимги ликейсларда, янги гвениялик капаусларда, алганкинларда никоҳга ўтиш ташаббускорлиги аёллар ихтиёрида эди. Маълумки, она уруғдошлик жамоасида оилада ўғил бола туғилишини хуш кўришарди. Умумий қаралганда, жуфт оила шароитида барча ёши катта аъзолар тенг ҳисобланарди. Бу ҳолат фақат жуфт оилаларга тегишли эди. Маълумки, айрим қабилаларнинг уруғдош жамоаларида кўп хотинлик ва кўп эрлик одатлари ҳам бор эди. Шу боисдан ҳам жуфт оила ва никоҳ ибтидоий эгалитар хусусиятга эга эди. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling