Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Ибтидоий жамоаларнинг синфий формациядаги тақдири


Download 0.99 Mb.
bet51/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

3. Ибтидоий жамоаларнинг синфий формациядаги тақдири
Синфий жамиятнинг ташкил топганлигига 5 минг йилдан ошди. Мил. авв 4 минг йиллик охирларига келиб Нил ва Месопотамияда, 3 минг йиллик ўрталарига келиб Ҳинд ҳавзасида, 2 минг йилликда Эгей денгизи ҳавзасида, Кичик Осиёда, Финикияда, Жанубий Аравияда, Хуанхе ҳавзасида, 1 минг йиллик ва милодий 1 минг йилликда Эски Дунёнинг кенг ҳудудларида ва Марказий Африкада давлатлар вужудга келади.
Умумжаҳон тарихий жараёни нуқтаи назаридан қаралганда, энг қадимги давлатларнинг пайдо бўлиши ибтидоий жамият тузумининг емирилиши билан ва синфий жамиятнинг ташкил топиш тарихида бошланади. Дарҳақиқиат, Қадимги Миср давлатининг пайдо бўлиши муҳим омиллардан бўлиб, бу ҳодиса нафақат мисрликлар, шунингдек, унинг кўпгина қўшниларига ҳам унинг цивилизациясининг таъсири бўлган. Тўғри, бу вақтда ибтидоий жамият тузуми барча жойларда бирдай тўла тарзда емирилиб бўлмаган эди. Биринчидан, унинг қолдиқлари мисрликларнинг ўзида сақланиб қолган эди. Хусусан, уруғ-жамоа институтининг кўпгина соҳалари сақланиб қолган эди. Иккинчидан, энг муҳими, улар бу институтлар орқали қабилалар устидан ҳукмронлигини ўтказиб турарди. Шунинг учун ҳам қўшни чегараларда яшаган қабилаларда ибтидоий тузумнинг инқирозга юз тутиши ва давлатчиликнинг пайдо бўлиши секин кечмоқда эди.
4. Синфий жамиятда ибтидоий жамият тузумининг
қолдиқлари ҳақида
Ибтидоий жамият тузумининг қолдиқлари илк синфий жамиятда сезиларли даражада сақланиб қолган эди. Бу жараённинг излари ҳатто қулдорлик ва илк феодалистик жамиятда ҳам қисман бўлса-да сақланиб келган. Масалан, кўчманчи чорвадорларда ер, сув ёки сув ер, ўтроқ деҳқонларда овул (туркча қишлоқ) ёки кўчиб юришга мўлжалланган яйловлари каби анъаналари сақланиб қолган эди. Яна буларга хос бўлган қулларни ёки деҳқонларни ярим патриархал шаклда эксплуатация қилиш удумларини эслатиш жоиз. (Расм-102) Айрим мамлакатларда, жумладан, Осиё, Африка, Америка илк синфий жамиятда қулдорликнинг классик шакли антик дунёга нисбатан анча суст, ўзига хос ривожланишини кузатиш мумкин. Бу мамлакатларда мулкнинг жамоалар ихтиёрида бўлиши, ишлаб чиқаришнинг ва қулдорликнинг ҳамон суст ривожланиши каби ҳолатлар классик антик дунёдан кескин фарқ қилганлиги сабабли олимлар бу жараённи «Осиё» шаклидаги ривожланиш деб атади.
Феодаллик даврида «ёввойилик» урушларининг оқибатида кўпгина халқларда ибтидоийликнинг у ёки бу сарқитлари узоқ сақланган. Россияда бундай камчиликларни капиталистик ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлганлигига қадар ҳам кузатиш мумкин эди. Масалан, уруғ-қабила жамоаларида бўлганидек, катта оила сарқитлари, патраномия шакллари кўпгина халқларда: арманларда, грузинларда, молдованларда, украинларда, булғорларда, арабларда ва бошқа сўнгги ўрта асрларда, унинг сарқитлари эса капиталистик даврда ҳам сақланган эди.
Айрим илк синфий жамиятда у ёки бу сабаблар билан тараққиёт даражаси секин ривожланган халқларда сўнгги патриархал оиласи шакли анъаналари узоқ сақланиб келинган. Масалан, Афғонистон нуростанц (кофир)ларида, Жанубий Хитойнинг айрим халқларида патриархал қулдорлик тузуми мавжуд эди. Кўпгина тоғлик халқларда, масалан, Шимолий Кавказда, Тожикистоннинг Помир этакларида, ягнобликларда, курдларда ва бошқаларда патриархал – феодал муносабатлар узоқ вақтлар сақланиб келганини тасвирлаб, айрим олим бу туманларда ўзига хос «тоғли» феодал тараққиётнинг мавжудлиги ҳақида фикр билдиришганлар. Тахминан, шундай ҳолат дашт кўчманчи чорвадорларда ҳам феодал давлатчилик пайдо бўлгунга қадар сақланиб келинган. Бу кўчманчи-чорвадорларда патриархал эксплуатация шакли анча илгари вужудга келган. Уларда хўжаликда техник муносабатларнинг суст тараққиёти умумий тараққиёт деҳқонларига нисбатан секин ривожланишда бўлган. Бу ҳодисани айрим олимлар «кўчманчи» феодализмнинг бир кўриниши дейишмоқда. Патриархал – феодал тузуми шароитида тоғликларда, шунингдек, кўчманчи чорвадорларда патриархал уруғчи-жамоаларнинг қолдиқлари, уруғ-қабилаларга бўлиниш анъаналари узоқ вақтлар сақланиб қолган. Бу анъаналар жараёнида қабилавий ва ҳарбий-демократик ёки ҳокимиятнинг ҳарбий иархик шаклида бошқарилишини кўриш мумкин.
Ибтидоий жамият тузумидан айрим ҳолатларда ҳозиргача етиб келган уруғ-қабилавий анъаналарнинг қолдиқлари шундан далолат берадики, бундай анъаналар капиталистик жамиятда эксплуатацияни мустаҳкамлаш учун восита сифатида фойдаланилган. Масалан, айрим ривожланмай қолган жамоаларда уруғчилик институтидан сарқит бўлиб қолган одатлардан бири моддий жиҳатдан жарималар тўлаш, пул ўрнига маҳсулот тўлаш билан қарздан қутилиш одатлари кенг тарқалган эди. Бундай ярашиш учун бериладиган тўловлар турли ҳодисаларни ўз ичига олган. Масалан, қон учун, бировни беҳуда хафа қилганлиги учун, уруғга ўғил бўлиш, биродарлашиш каби одатлар аслида патриархал қабила замонларидан сақланиб келган. Айниқса, бундай ҳолатларда хун тўлаш одатлари узоқ йиллар яшаган. Айниқса, патриархал даврининг урф-одатлари сифатида илк давр никоҳ удумларидан фойдаланиш, жумладан, никоҳнинг сотилиши ёки сотиб олиниши, дуоибад қилиш, кўпхотинлик, акалар укаларнинг хотинига уйланиш (левират), сорарат, қиз ўғирлаш кабиларни кўрсатиш мумкин. Булардан ташқари, ибтидоийликнинг кўпгина сиғиниш (культ) шакллари сақланган. Масалан, кейинчалик асосий динга қўшилиб кетган уруғ-жамоалар, қабилавий культ кўпгина халқларда узоқ сақланган.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling