Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Синфий жамиятнинг синфларгача бўлган чегараси


Download 0.99 Mb.
bet52/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

5. Синфий жамиятнинг синфларгача бўлган чегараси
Мил. авв. 1 минг йилликнинг 2-яримларига келиб кўпгина феодал давлатлар пайдо бўлган бўлса-да, бироқ қадимги цивилизация ўзининг кўлами билан ва чегараси билан катта ҳудудларни ўз таркибига олиб ётарди. Масалан, бу маконларга Қадимги Дунёнинг бутун Арктика, Субарктика ва бор бўйига тропик ўрмонли ерлар, шунингдек, одам қадами камдан-кам етадиган баланд тоғли жойлар ҳамда саҳроларни киритиш мумкин. Янги Дунёнинг маркази Америка ва Анд тоғ тизмаларидан ва кичикроқ ҳудудларда ташкил бўлган қадимги цивилизация ўчоқларидан ташқари барча туманлар бу дунёнинг чегара ва вилоятлари ҳисобланарди. Янги Дунёда қадимги цивилизация, балки, умуман содир бўлмаган. Лекин Пасхи оролидан топилган ёзув бу таълимотга шубҳа уйғотади. Океания дунёсида овропалик колонизаторлар кириб келгунга қадар ҳам илк давлатчилик вужудга келмаган эди. Кўпгина жойлардаги бундай қолоқликнинг сабабларидан бирини ойкуменларга одамзодларнинг жуда сийрак кириб бориши ва ўзлаштирмаганлиги билан боғлаш мумкин. Эски Дунёнинг кўпгина сарҳадлари одамзоднинг пайдо бўлиши ва шаклланиши минтақаларига кирса-да, аммо тараққиёт жиҳатдан Америка, Австралия, Океания қабилалари анча орқада қолган эди. Бу ҳудудларда яшаган ёки кириб келган қабилалар вакиллари бир текисда ривожланган эмас эди. Айниқса, Эски Дунёнинг айрим вилоятларида яшаган қабилаларнинг аҳволи оғир кечган. Бу ерларда деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларини юритишга шароит йўқ эди, турли ресурслар, жумладан, осонлик билан фойдаланиладиган металл конлари йўқ эди. Умуман, табиий ва иқлим шароитлари ҳам зерикарли эди. Энг муҳими, бу ҳудудларда яшаган қабилалар бирмунча ривож топган ҳудудлардан ажралиб қолган эди. Маданий, иқтисодий алоқалар паст даражада эди. Бироқ синфий жамиятнинг кўламининг кенг ёйилиши натижасида бу биқиқ ҳолат анча юмшай бошлаган. Бундан ташқари, ўрта аср давлатлари шундай жойларда яшовчи ибтидоий қабилалар билан ўзаро алоқани йўлга қўйди. Бу давлатлар ўзларининг қўшнилари бўлган ибтидоий қабилалар билан ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатиб, уларнинг маданий, иқтисодий ва мафкуравий ҳаётига муайян даражада ижобий таъсир кўрсатди. Масалан, Г.Чайлднинг қолдирган маълумотларига қараганда, Эгей денгизи ҳавзасида яшаган қабилалар Шарқ цивилизациясининг таъсирида ва ёрдамида турмушда металлдан фойдаланишни ўргандилар ва кейинчалик металл қуйиш касбини ўзлаштириб, маҳаллий ресурслардан фойдаланишни ўрганишган. Шу асосда ҳатто Марказий Овропада жез қуйма металл билан таъминланишга ҳам ўтилган. Археологик топилмаларни, тасвирий ва оғзаки халқ анъанасини, диний культларни қиёсий ўрганиш шуни кўрсатадики, аввал биқиқ ҳудудларда яшаган қабилалар аста-секин жуда кенг доирада яшовчи халқлар билан иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатади. Масалан, Овроосиё қабилаларига тегишли ёдгорликларни ўрганиш натижасида бу аҳолига жанубда вужудга келган қадимги ва ўрта аср цивилизациясининг таъсири борлиги аниқланган.
Қадимги давлатлар учун ибтидоий қолоқ чегаралардан қулларни сотиб олишнинг муҳим манбаи ҳисобланган. Қулдорлик ва феодал давлатлар ўзларининг чегарадош ибтидоий қабилалардан тобелик ўлпонини тўлаб туришни хуш кўрардилар. Шунинг билан бир вақтда ҳарбий демократияга эришган қабилалар қўшни давлатларга ва уларнинг чегараларига аҳён-аҳёнда ҳужум қилишиб, ҳатто бостириб кириб борардилар. Ҳарбий иархия тобора кучайиб борарди. Бундай қабилалар ўзларининг талончилик ҳаракатлари билан эндиликда довдираб қолган қулдорлик жамиятини ва феодал давлатларни ларзага соларди. Мол-мулкни талаш эвазига бойлик орттириш ҳам одат тусига кириб борарди. Масалан, «варварлардан» - ёввойи қабилалардан германлар, славянлар, араблар ва бошқалар айнан шундай босқинчилик ва талончилик сиёсатини ўтказардилар. Шундай қилиб, кўпгина синфгача бўлган қабилаларда тарихий жараёнда аста-секин қулдорлик ва феодал муносабатлар тарқалиб бориб, улар ўз даврининг ўзига хос синфий формация жараёнини ўз бошидан кечирганлар. Синфларгача ва синфий жамиятларнинг ўзаро муносабатлари географик кашфиётларнинг бошланиши туфайли анча авжига чиқди. Шу муносабат билан сўнгги феодал ва капиталистик давлатларнинг босқинчилик сиёсати кучайди. Шунинг билан бир қаторда ҳали бирор давлатга тобе бўлмаган ибтидоий периферияда яшаган қабилалар босқинчи давлатларга доимий тайёр емга айланди. Босқинчилик йўли билан дастлабки капитални қўлга киритган давлатларнинг иштаҳалари янада кенгроқ очилиб кетди. Бу бойликлар капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришда асқотди. Бу ташқи сиёсат кейинчалик капитализмнинг ўз қабрини ўзи қазишга олиб келди. (Расм-104, 105)
Шундай қилиб, колониал сиёсат ҳисобсиз қанчадан қанча синфгача бўлган қабилаларни ер юзидан супуриб ташлади. Хусусан, тасмонийлар тўла равишда йўқ қилинди. Австралиянинг қирғоқларида, майда оролларида яшовчи қабилаларнинг бир қисми жисмонан йўқ қилинди, бир қисми капиталистик давлатларнинг ишчи кучига айлантирилди.
Шунингдек, бушменлар, оловли ерликлар, Вест-Ҳиндистоннинг Жанубий қисми ва Марказий Аргентинанинг қабилалари, улардан ташқари Жанубий-Шарқий Бразилиянинг 30 дан зиёд қабилалари ва тахминан, АҚШнинг ирокез-индус қабилаларининг 3 дан 2 қисми йўқ қилинди. XV асрдан бошлаб Африка мамлакатлари, К.Маркснинг таъбири билан айтганда, «овчилар қўриқхонаси майдони»га айланди. Айрим олимларнинг ҳисоб китобига қараганда, 100 миллиондан кўп одам қул савдоси муносабати билан йўқ қилинган. Ибтидоий жамоа тузумида яшаган аҳолининг катта бир қисми феодал, капиталистик ишлаб чиқариш борасида эксплуатацияга дучор қилинди. Бу жараён турлича кечган: АҚШда қўлга киритилган «ташқи» одамлар плантацияларга ҳайдаб чиқарилган, қийин тоғ кон ишларида фойдаланилган, уларни ҳосил бермайдиган унумсиз тупроқли туманларга ҳайдаб чиққанлар, қамоқхоналарда беҳуда тутиб турганлар. Шундай бўлса-да бундай қабилалар ва уларнинг вакиллари синфий жамиятни қабул қилиб яшашга ўтганлар ва уларнинг авлодлари гуруҳ крестиян – деҳқонлар ва пролетариатга айланган. (Расм-106)
Тахминан, айнан шундай тақдир Овропа аҳолиси билан аралашиб кетган қабилалар бошига ҳам тушган. Бундан ташқари, Лотин Америкаси, Гавая оролларида яшаган қабилаларнинг тақдири ҳам шундай аломатлар билан боғлиқ кечган. Кўпгина қабилалар колонизация қилинган мамлакатларнинг ўзида ўз эквивалентига эга буюм сифатида сотиларди, сотиб олинарди, эксплуатация қилинарди. Айрим ҳолатларда колонизаторлар таъқибидан ўз яшаш жойларини ташлаб қочган қабилалар ҳам бўлган. Уларнинг кўпчилиги саҳроларга, жангалзорларга, баланд тоғлар каби жойларга қочиб бориб яшашиб, ўзларининг турмуш тарзи ва удум маданиятларини узоқ йиллар сақлаб қолганлар. Шундай типдаги қабилаларнинг айримлари Бразилиянинг Амазонка дарёси ҳавзаларида жон сақлаб яшайдилар. Тахминан, шундай ҳаётга Янги Гвенияни, Австралиянинг чўл вилоятларида яшовчи аҳолини ҳам киритиш мумкин.
Капитализмнинг объектив қонунлари синфий жамиятгача бўлган ибтидоий тузумни йўқ қилди. Бироқ умумий миқёсда қаралганда, миллий эзилиш, орқада қолган халқларнинг тобора қашшоқлашиб бориши каби аломатлар ибтидоий жамият давридан қолган анъаналарнинг муайян даражада ҳаётда сақланиб қолишига омил бўлди. Бундан ташқари, колонизаторларнинг ўзлари ҳам айрим қабилавий институтларни сақлаб қолиш тарафдори бўлган. Унинг сабаби шундаки, капиталистлар қабиладошлар меҳнатидан арзон фойдаланиш мақсадида қабила ташкилоти, доҳий ҳокимиятига таяниб, маъмурий, мажбурий ишларни бажартиришни афзал кўрарди. Бу тизим, яъни билвосита бошқариш усуллари Британия, Нидерландия ва бошқа колониал мамлакатларда сақланиб қолган.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling