Ичак инфекциялари (вабо, cholera, холера)


Download 37.8 Kb.
bet6/6
Sana13.12.2022
Hajmi37.8 Kb.
#999198
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
vabo

ПРОФИЛАКТИКАСИ
Вабо ва бошқа ичак инфекциялардан аҳолини ҳимоя қилиш асосий чора тадбирлари қуйидагиларни уз ичига олади.
а) Сув билан таъминлаш (сув билан таъминлаш манбаларини қуриқлаш, сувни назорат қилиш ва уни зарарсизлантиришдан иборат)
б) Атроф муҳитни тозалаш ва чиқиндилардан ҳоли қилиш
в) Озиқ овқат саноат ташкилотларни, заҳира ва озиқ овқат ичидаги ишчиларини шахсий гигиенаси ва аҳолии озиқланиш устидан санитар текширувларни олиб бориш.
г) Пашша ва бошқа ҳашаротлар билан курашишга қаратилган чора тадбирлар. Бундан ташқари барча ичак инфекцияларни ҳисоботи ва эпидемиологик таҳлилларни утказилади. Узбекистон Республикаси билан бевосита чегарадош мамлакатлардан ёки давлатимиз билан доимий транспорт алоқада булган аҳоли қатлами устидан вабо тарқалишни авж олиш даврларида санитар - профилактик чора тадбирларни кучайтириш ва қушимча провизорли госпитал ажратиш:
А) Ошқозон ичак тизими бузилган беморларда вабога бактериологик текширув утказиш.
Б) Бундан ташқари аҳолини баъзи бир қатламларини (тиббиёт ходимларини, канализация ва ассенизацион хизматнинг ходимларини, транспорт ходимларнинг барчасини, вабо пунктлари мавжуд булган ноқулай шароитга чиқувчиларда, чегарадош аҳолини ва озиқ овқат маҳсулотлари билан ишловчиларда) вабо вакцинаси билан иммунизация утказиш керак. Вабо аниқланган худудда карантин белгиланади ва керакли бир қатор чора тадбирлар утказилади. Аввалам бор, вабо билан касалланганларни аниқланади ва зудлик билан вабо касалхонасига жунатилади. Ҳамма ошқозон ичак касаллиги безовта қилган беморларни, яъни қусиш ва ич кетиш безовта қилган беморларни вабога шубҳа қилинган ҳолда провизор госпиталларига ёки госпиталнинг провизор булимига жунатилади. Бундан ташқари изоляторда зарарланган оъбект ёки вабо билан мулоқотда булганларни изоляция қилиш лозим. Мулоқотда булган беморни тезда антибиотиклар билан профилактика курси ва 3 марта бактериологик текшируви манфий натижа бергандан сунг провизор госпиталдан чиқарилади. Зарарланган учоқда якуний дезинфекция утказилади, буюмлар камерадан ишлов берилиб чиқарилади. Дезинфекция ишлари фақатгина намли усулда олиб борилиб, кунига 2 мартадан кам булмаслиги керак. Дезинфекцияловчи идиш 5%ли лизол эритмаси билан (1%ли хлор эритмаси, 3%ли хлорамин эритмаси билан) ювилади. Оқартув ишлари тугагач барча материаллар дезинфекцияланади. Специфик профилактика фақатгина эпидемиологик курсатмага асосланиб утказилади. Бунда аҳолини маълум қатлами 7 ёшдан бошлаб бир марталик парентерал вакцинация утказилади, ревакцинация бир йилдан сунг утказилади. Вабонинг корпускуляр вакцинаси вабо вибрионига нисбатан антимикроб иммунитетни стимуляциялайди, холероген анатоксин антитоксик таъсир курсатади. Эмлаш ишлари касаллик авж олишгача 1 ой олдин утказилади.


ОҚИБАТИ
Ҳозирги кунда антибиотикотерапия ва янги самарали регидратацион схемалар натижасида оқибати яхшидир. Лекин вабонинг оғир шакллари, вабо алгид, қуруқ вабода оқибати леталлик билан кузатилиши мумкин. Мавзу буйича амалий куникма Вабода бактериологик текширувга материал йиғиш (30 шаклга) Курсатма: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорига кура май ойидан то октябрь ойигача булган барча диарея билан кечадиган касалликлар.
Техникаси:
• Стерил резина қулқоп кийиш
• Суднани оқар сувда ювиш
• Судна тагига пергамент коғоз қуйиш
• Суднани беморга бериш
• Оғзи ёпиладиган шиша банкани олиш
• Агар нажас ахлат массалари шаклида булса шиша банкага шиша таёқча билан олиш
• Агар нажас сувсимон булса унда ноксимон резина най орқали 10 мл ахлат шиша банкага олинади.
• Банкани қопқоғини маҳкам ёпиш
• Қопқоқ четларини лекопластрь билан ёпиш
• Банка устига тахминий ташҳис (30 шакл)ни ёзиб лабораторияга махсус биксларда бактериологик текширув учун юборилади.
Download 37.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling