Ичак инфекциялари (вабо, cholera, холера)
Download 37.8 Kb.
|
vabo
ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ
Вабо ичак инфекциялари гуруҳига киради. Инфекция манбаси одам ҳисобланади. Вабо вибриони 4 тоифали шахсларда эпидемиологик аҳамиятга эг. Булар: 1. беморда оғир формали вабонинг уткир даври; 2. вабо вибриони билан касалланган ҳозирда тузалиш даврида, реконвалесцентдир; 3. яширин формали беморлар; 4. соғлом ташувчилар, зарарланган лекин касалланмаган; Вабони юқтириш даражаси 80-85% гача. Юқиш механизми фекал-орал, бу асосан қул, буюмлар, сув, озиқ-овқат орқали. Юқишда пашшалар қрни аҳамиятли. Юқишнинг асосий утиш йули-сув. Зарарланган сув ҳавзаларда чумилишда, агар инфекция оғиз бушлиғига тушса инфекцияланиш эҳтимолидан ҳоли эмас. Вабо вибриони ижтимоий шароити, маданияти паст булган аҳолии уртасида тез тарқалади. Касалликни авж олиши асосан йилнинг иссиқ кунларига туғри келади. Касалликка асосан ошқозон муҳитининг кислоталиги паст, анемияси бор, алкоголизм билан хасталанган, гижжа касаллиги булган одамлар тез чалинади. Инфекцияни утказгандан кейин болаларда етарли узоқ вақт турғун иммунитет шаклланади. Охирги учинчи ун йилликдаги интенсив текширишлар натижасида вабо вибрионининг аҳамиятли эпидемиологик ва клиник хусусиятлари шуни курсатдики, - 90% ҳолатларда вабо енгил формада утади; - жуда куп ҳолларда симптомсиз кечади; - орал регидратацион терапия ёрдамида леталликни 1% гача камайтириш мумкин; - вабо билан қарши курашда ва уни авж олишни тухтатишда массив химиопрофилактика ва вакцинация самарасиздир. ПАТОГЕНЕЗИ Вабо вибриони ошқозонга сув ва озиқ мода орқали тушиб ошқозон шираси таъсирида улади. Ошқозон шираси организмнинг вабо инфекциясига қарши барьер ҳимоя фактори ҳисобланади. Ошқозоннинг хилияси, гипо- ва анацид гастритлар мавжудлиги вабо вибрионини ичакка утишини таъминлаб ва касаллик ривожланишига олиб келади. Ошқозон ҳимоя тусиғини енгиб утган вабо вибриони тезда ингичка ичак деворига контаминацияланади. Бу инфекция инвазив гуруҳига кирмайди, вибрионлар ичакнинг шиллиқ шиллиқ қават юзасида ва ичак бушлиғида жойлашади. Ичакнинг ҳимоя чизиғи • Биринчи тўсиқ: пре-энтероцит - қўйидагилардан ташкил топган: a- шиллиқ . b- IgA 1 and IgA 2 иммуноглобулинларнинг секретлари. c- Сапрофитли флора . d- озуқа ўрами • Иккинчи тўсиқ: энтероцит- ичак эпителийси ҳужайралари - Эпителий 3-4 кун давомида янгиланади. • Учинчи тўсиқ: пост-энтероцит - у иммун-компетент ҳужайралардан шаклланади. Вабо касаллиги асосий патогенезида вибрионнинг ҳаёти давомида ишлаб чиқарган экзотоксинлари катта урин уйнайди. Экзотоксин термолабил энтеротоксин булиб, у касаллик келиб чиқиши ва уни белгиларини юзага чиқишини аниқлаб беради. Асосий таъсир қилувчи жой бу ингичка ичак энтероцитларидир. Холероген энтероцит аденилатциклазасини фаоллаштирлади, бу уз навбатда циклик АМФ синтезини кучайтиради ва бу энтероколит, ҳамда сувни ичак бушлиғига секрециясини кучайтиради. Бу эса қуйидаги белгилар билан намоён булади: сувли диарея, кейин кучли қусиш. Бунинг натижасида изотоник дегидратация, гиповолемия, микроциркуляцияни бузилиши, ички орган ва МНСни туқима шикастланишини келиб чиқаради. Организм томонидан 1 л сув йуқотилса: организмдан 3 г натрий хлор, 4 г натрий гидрокарбонат, 1 г калий хлор чиқиб кетади. Бу касалликда эса суткалик сув миқдорини йуқотиш 20-30 л гача булиши мумкин. Кучли намоён булган дегидратация ва деминерализация тутканоққа, алгид ҳолатга, ичакларнинг парезига, буйрак етишмовчилигига олиб келади. Download 37.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling