Ichkilikbozlik, giyohvandlik va kashandalik
ТАМАКИ ЧЕКИШНИНГ АҚЛИЙ МЕҲНАТГА
Download 185.96 Kb.
|
кашандалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЧЕКИШГА ҚАРШИ ДАВОЛАШ ИШЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ БЎЛИШИ КЕРАК
ТАМАКИ ЧЕКИШНИНГ АҚЛИЙ МЕҲНАТГА
ТАЪСИРИ ҚАНДАЙ? Ушбу масала ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки тамакининг ақлий меҳнатга таъсирини билишга кўпчилик қизиқади. Очиғини айтганда бу масала кашандаларнинг фикрлари бир-бирига қарама-қарши бўлиши маълум даражада субъектив ҳисобланади. Одамларда ҳам тажриба ўтказилган. Бунинг учун лаборатория шароитида икки гуруҳ талабалардан олиб ҳар бири 9 та талабадан иборат бўлган ва уларга деярли бир хил даражада ақлий меҳнат қиладиган иш топшириб, чекадиган гуруҳдаги талабаларнинг ақлий меҳнат фаолиятининг курсатгичлари бирмунча пасайиб кетганлиги аниқланган. Масалан: Ёдлаш - 4.42%га; харфларни аниқ кўчириш - 7-9% га; сонларни тўғри қўйиш - 5.55%га; харфларни кўчириш тезлиги - 1.02%га; хотира хажми эса - 5.07%га пасайиб кетган. Айрим чекувчи кишиларнинг фикрича чекканда гўёки қувватга тўлгандек ва «Ёришгандек» бўлиб туюлади. Бундай фикрларга қўшилиб бўлмайди. Аслида эса тамаки чекиш кишининг ақлий меҳнат фаолиятини пасайтиради, бажарадиган иш ҳажмини камайтиради ва унинг сифатини ёмонлаштиради. Хулоса қилиб шуни аниқ айтиш керакки, тамаки одам иш қобилиятини чин эмас, балки соҳта стимуляторидир. Тамаки кишининг иш қобилиятини оширади деган фикр асоссиз ва соҳтадир. Шуни ҳисобга олиш керакки, қиш кунлари ҳавонинг бузилиши ҳавфи янада ортади, чунки уйни шамоллатишлар бирмунча қийинлашади. Шунинг учун ҳам чекилса хонада ўтирган кишилар кўпинча бош оғриши, бош айланиши, юракнинг тез-тез уриши ва тез чарчагандек бўлишларидан шикоят қиладилар. Бундай ҳолатлар узоқ вақт давом этаверса, у ҳолда тамаки чекмайдиган кишиларда тамаки заҳаридан суруикали заҳарланиш рўй бериши мумкин. Бундай ҳолатлар болалар, хомиладор аёллар учун айниқса хавфлидир. ЧЕКИШГА ҚАРШИ ДАВОЛАШ ИШЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ БЎЛИШИ КЕРАК Ушбу масала яъни чекишга қарши даволашни уюштириш масалалари анча мураккаб ишлардан ҳисобланади. Чунки никотинга ўрганиб қолишлик ҳам ҳақиқий наркоманлик - бангиликлардан бири ҳисобланади, Г.П.Андрух (1977) никотин наркоманиясини 3 даврга бўлади. (турмуш тарзи, одатланиш, қарам бўлиб қолишлик): Download 185.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling