Ichkilikbozlik, giyohvandlik va kashandalik


Download 185.96 Kb.
bet3/3
Sana06.05.2023
Hajmi185.96 Kb.
#1433848
1   2   3
Bog'liq
кашандалик

1.Давр тартибсиз чекиш (бир кунда 5 та сигарета чекиш), чекиш тўхтатилгач чекувчининг бетоқатлилиги. Бу даврда никотин «Абстиненция»си бўлмайди.
2.Давр мунтазам чекишлик (кунига 5-15 та чекиш), қисман жисмоний қарамлик, «Толерантлилик»нинг ошиши, бироз абстиненция ҳолати, ичкн аъзоларда айрим оқсашликлар. Чекиш тўхтатилса ҳаммаси йўқола боради
3.Давр-толерантлилик юқори даражага етади, абстиненция синдроми оғир кечади, жисмоний қарамлик, ундан кутилишликнинг қийинлиги (кунига 1-1,5 пачка чекиш), наҳорга чекиш, овқат еб бўлиш билан ва кечаси чекишлик. Айрим аъзоларда ўзгаришлар, нерв тизимида ҳам фаолиятнинг пасайиши кузатилади.
П.Андрух (1979) дори воситаларини таъсир механизмига кўра 3 гуруҳга бўлади:
1. Ўринбосар терапия - ушбу даволашнинг мазмуни никотинга ўхшаш таъсир этувчи, уни ўрнини босадиган препаратлардан фойдаланишдир. Масалан - лобелин, цититон, пилокарпин, табекс, анабазин, витаминлардан В- гуруҳ витаминлари, витамин - С, глютамин кислота кабилар. Ушбу препаратлар вегетатив нерв тизимига таъсир этиб, никотинга талабни, чекишга бўлган хавасни камайтиради.
2. Симптоматик терапия - бунда уйқу дорилар, оғриқ қолдирувчи, тинчлантирувчи (валериана, сибазон ва бошқа препаратлар). Воситалардан қулланади. Улар чекувчилардаги руҳий бузилишликларпп бартараф этади.
3.Аверсион терапия - яъни чекишга қарши преиаратлар шартли рефлекс ҳосил қилиш ёрдамида билан даволаш усулидир. Улар куйидаги препаратлардир: ляпис, кумуш препарати. таннин эритмаси, глицерин, колларгол,апоморфин, эметин, термопсис ути, руҳ нитрат, мис нитрат кабилар. Масалан, 0,5%ли ляпис эритмаси билан огизни чайилса никотинга (чекишга) нисбатан жирканиш ёмон куриб қолишлик пайдо булади. Бошқа препаратлар ҳам шундай таъсир этади.


ТАМАКИ ЧЕКИШГА ҚАРШ И ҚАНДАЙ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР КЎРИЛГАН

Ушбу саволга аввало «чекишни ташлаш мумкинми?» деган гапларга «Ҳа, албатта мумкин» деган жавобни баралла айтиш лозим. Яна шуни ҳам айтиш керакки, агарда чекувчи киши ўз ихтисри билан қатт.ий равишда, жон дили билан, ўз иродасини ишга солиб, астойдил харакат қилмас экан ҳеч қандай чора-тадбирлар, даволаш ва даволанишлар фойда бермайди. Бундай зарарли одатни ҳар қандай киши бемалол тарк этиши мумкин. Бунинг учун ҳар бир чекувчи ўз хоҳишини ишга солиши керак.


Тиббий Ижтимоий Реабилитация бўлими фелъдшери: Н.Акпаров
Download 185.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling